Руҳ

Савол:

Ассалому алайкум! “Ҳислатли ҳикматлар шархи” китобининг тўртинчи жуз 111-бетида “Тажаллиётларни идрок қилувчини руҳ дейилади.Таҳқиқот ва тамаккунотларни идрок қилувчини сир дейилади” дейилган. Бу ердаги тажаллиёт, таҳқиқот ва тамаккунот сўзларининг таржимаси ва маъносига яхши тушунмадим. Улар ҳақида маълумот берсангиз.

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати маъмурият жавоб берди
Ва алайкум ассалом!

Тасаввуф фанида латоиф деган нарса бор. Машойихлар : “Улар олтита бўлиб, 1-қалб, 2-руҳ, 3-сир, 4-нафс, 5-хофий ва 6-ахфо” деб, уларнинг жойлашган жойлари, вазифалари ва уларни тазкия қилиш усулларини ҳам айтиб ўтганлар. Сиз сўраган сир ҳам ўша латоифларнинг биридир. Буни кенгроқ ва яхшироқ билиш учун бирор тасаввуф олимига мурожаат қилиш керак. Валлоҳу аълам!

http://savollar.islom.uz/savol/99943

Мақолани улашиш

Теглар

Шиоримиз:

Аҳли сунна ва жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш, Қуръон ва суннатни ўрганиб амал қилиш, исломий маърифат таратиш, салафи солиҳ – улуғ мужтаҳидларга эргашиш, кенгбағирлик ва биродарлик руҳини тарқатиш.

Cўнгги мақолалар

Янгиликлар

Саҳифамиздаги янгиликлардан хабардор бўлиш

Савол бермоқ

Савол-жавоб рукнига бериладиган саволларни, ушбу саҳифадан беришингиз мумкин ёки tazkiya@islom.uz емаилга мактуб йўллашингим мумкин.