Print this page

СЕВАЙЛИК, СЕВИЛАЙЛИК...

Юнус ЭМРО

СЕВАЙЛИК, СЕВИЛАЙЛИК...

Ҳақ жаҳонга тўладир, бандалар буни билмас,
Уни сен сендан иста, У сендан айро бўлмас.
Бунда келганлар кетар, албат шарбат*дан ичар,
Бу бир кўприкдир – ўтар, жоҳиллар буни билмас...

Келинг, таниш бўлайлик – ишни осон қилайлик:
Севайлик-севилайлик, дунё ҳеч кимга қолмас!
Юнус сўзин тинглар эсанг, маъносини англар эсанг,
Ғафлатдан уйғонмоқ керак – бунда ҳеч кимса қолмас!..

* Ўлим шарбати.

© Bahor Guli Abdulloh

Last modified on 26/06/2017

Мақолани улашиш

Tagged under