Офатлар

Бўҳтон

Маънавий жиноятлар ҳақида сўз кетар экан, уларнинг моддий, яъни, жисмонан ҳис этиладиган жиноятдан ҳам ёмонроқ эканлигини таъкидламоғимиз лозим бўлади. Моддий нарсаларга кўникиб, ҳамма нарсани фақат моддага-ҳис этилувчи нарсага боғлаб қўйган инсонлар ўйлаб чиқарган қонунлар бўйича иш кўрилганда катта адолатсизликлар вужудга келади. Бир киши иккинчи кишини бир шапалоқ урса ёки кийимини йиртса, жиноятчи ҳисобланиб, қамалиши турган гап.

Бахилликнинг ёмонлиги

Қуръон бахилликдан қайтарган. Чунки бахиллик кишилар ўртасидаги муҳаббатни йўқотади. Бахил киши ўзаро ёрдамни ёмон кўради, бечора, камбағал, ночор кишиларга ўз бойлигидан ҳеч нарса бермайди. Бу эса, уларнинг қалбини ҳасадга тўлдиради. Қайси халқда бахиллик тарқаган бўлса, ўша халқда ўзаро ёрдам бўлмайди.

Юқорида таъкидлаганимиздек, Исломда маънавий жиноятларнинг энг хассос шифокорлари Ўуръони Карим ва суннати шарифлардир. Шунинг учун ҳам "бадгумонлик, жосуслик, ғийбатчилик" тўғрисида "Ҳужурот" сурасидан жой олган бу хусуслардаги ояти кариманинг тафсирини сизларга тақдим этишликни лозим топдик.

«Риё» сўзи аслида кўриш маъносини англатади. Шариатда эса, Аллоҳ учун эмас, хўжакўрсинга амал қилиш «риё» дейилади.
Аллоҳ жалла шаънуҳу: «Ким Роббисига рўбарў бўлишни умид этса, солиҳ амал қилсин ва Роббиси ибодатига ҳеч бировни шерик қилмасин», деган.

Ҳасад

Маълумки, энг катта маънавий жиноятлардан ҳисобланган ҳасад сиёсий, иқтисодий ҳамда бошқа соҳаларда кўплаб зарар келтирувчи ижтимоий дарддир. Ҳа, ҳасад айнан ёмон дарддир. Бу дард ҳам ҳасадчининг ўзинини, ҳам бошқаларни куйдириб, кул қилади.

Иккиюзламачилик

Дин ҳақида ижобий фикр юритган динсизлар ёки ўзини динга яқин қилиб кўрсатмоқчи бўлган мунофиқлар: "Дин кишини одоб-ахлоққа чақиради, катталарни ҳурмат қилиш, меҳрибон бўлиш, каби ишларни ўргатади, диндор одам Худога ибодат қилиб, бировга зарар бермайди, дин ҳар бир одамнинг шахсий ишидир, инсон билан Худо орасидаги алоқадир, шу маънода биз динга ҳурмат билан қараймиз", каби иборалар ила баёнотлар берар эдилар. Бу ва бунга ўхшаш фикрлар диний аҳкомларни салбий ҳолат сифатида, яъни, якка шахсларнинг Аллоҳ ила шахсий алоқаси қилиб кўрсатар эди.

Ёлғон гувоҳлик

Бугунги кунимизда кенг тарқалган маънавий жиноятларидан яна бирилғон гувоҳлик беришдир. Албатта, бунинг бош сабабчиси ҳозирда маънавий қадриятларнинг таназзулга учраганидир. Дунё муҳаббатига гирифтор бўлиб, охиратни унутган инсоният бу дунёдаги беш кунлик ҳаёт учун охиратдаги абадий ҳаётини куйдирмоқда. Ҳамма нарсани кўриб-билиб, ҳисоб-китоб қилиб турувчи Аллоҳ Таолога иймон бўлмаганида ёки бу иймон сустлашганида, кишилар бу дунё ҳою-ҳавасларининг қулига айланганида, инсон дунёни ўзига хўжа қилиб олиб, у нимани буюрса, адо қилганида шундай вазият юзага чиқади.

Кибр ва манманлик

Ҳар бир мўмин мусулмон банда ҳазир бўлиши лозим бўлган қалб хасталикларидан яна бири кибр ва манманликдир.

Кибр ва манманлик бир-бирига яқин ва ўхшаш салбий сифатлардир. “Кибр”, “такаббур”, “кибрё” сўзлари луғатда катталик маъносини билдиради ва ўзини бошқалардан катта, устун ва афзал ҳисоблаш сифатига эга шахсга нисбатан ишлатилади.

Page 1 of 2

Шиоримиз:

Аҳли сунна ва жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш, Қуръон ва суннатни ўрганиб амал қилиш, исломий маърифат таратиш, салафи солиҳ – улуғ мужтаҳидларга эргашиш, кенгбағирлик ва биродарлик руҳини тарқатиш.

Cўнгги мақолалар

Янгиликлар

Саҳифамиздаги янгиликлардан хабардор бўлиш

Савол бермоқ

Савол-жавоб рукнига бериладиган саволларни, ушбу саҳифадан беришингиз мумкин

 

САВОЛ БЕРИШ