Тазкия ҳикматлари

Ҳаётдаги синовлар

Ҳаётдаги синовлар ички қувватингни имтиҳон қилиш учун эмас, балки Аллоҳдан ёрдам сўраш қувватингни имтиҳон қилиш учундир.
Аллоҳ қалби синиқлар билан биргадир. Сен мана шунга ишон, шунинг ўзи сенга етиб ортади.

Аёл киши

Аёл киши эрининг камбағаллиги, хунуклиги ва иши кўплигига сабр қилиши мумкин, лекин унинг ёмон хулқига сабр қила олмайди.
Биргина нарсадан хафа бўлсам арзийди – Роббимнинг ҳузурида йўл қўйган камчилигимдан.
Ҳамма ҳам хато қилади. Лекин хатосидан сабоқ олиб, хулоса чиқарадиганлар жуда кам бўлади. Ана шулар донишмандлардир.

Сўз дорига ўхшайди

Сўз дорига ўхшайди. Кам бўлса, фойда беради. Кўпайтириб юборсанг, ўлдиради.
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу айтади: «Ўзим суйган нарсага эга бўлган ҳолда тонг оттирдимми ёки ёқтирмаган нарсамга эга ҳолда тонг оттирдимми, парво қилмайман. Ахир яхшилик суйган нарсамдами ёки ёқтирмаганимдами, билмайман-ку».
Қазои қадарга рози бўлиш жоҳиллар умуман тушуна олмайдиган ҳикматдир. Шу боис, кўзларингни юмгин-да: «Аллоҳим, қазои қадардан кейинги розилигингни сўрайман», дегин.
Аллоҳ таолога тез ёрдам ёки фавқулодда ёрдамдек муносабатда бўлма, чунки уларга фақат ишинг тушганда ёки бало-офат етгандагина боғланасан, холос. Қийинчиликда ҳам, енгилликда ҳам, хафаликда ҳам, шодликда ҳам, кенгчиликда ҳам, тангликда ҳам қалбинг Аллоҳга боғлиқ бўлсин!
Роббим! Мол-дунё берсанг, бахт-саодатимни олиб қўйма! Қувват берсанг, ақлимни олиб қўйма! Муваффақият берсанг, тавозеимни олиб қўйма! Тавозе берсанг, ҳурматимни олиб қўйма! Аллоҳим, омин!

Шиоримиз:

Аҳли сунна ва жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш, Қуръон ва суннатни ўрганиб амал қилиш, исломий маърифат таратиш, салафи солиҳ – улуғ мужтаҳидларга эргашиш, кенгбағирлик ва биродарлик руҳини тарқатиш.

Cўнгги мақолалар

Янгиликлар

Саҳифамиздаги янгиликлардан хабардор бўлиш

Савол бермоқ

Савол-жавоб рукнига бериладиган саволларни, ушбу саҳифадан беришингиз мумкин ёки tazkiya@islom.uz емаилга мактуб йўллашингим мумкин.