Тазкия ҳикматлари

Комиллик

Биздан комиллика етишиш талаб қилинган эмас, унга интилиш талаб қилинган.

Гап

Гапингни оғзингдан чиқаришдан олдин унинг таъмини татиб кўр.
Бахт хазина ёки мол-дунёда эмас. Бахт фақатгина розилик, қаноат ва хотиржамликдадир. Аслида қандай бўлсанг, шундай бўл ва Аллоҳ сенга насиб қилганига рози бўл.
Аллоҳ бир ишни кечиктирса, фақат яхшилик учундир. Бир ишдан сени маҳрум қилса, фақат яхшилик учундир. Устингга бало-офат туширса, фақат яхшилик учундир. Ўкинма! Аллоҳ фақат яхшиликни раво кўради!
Намозингда шайтон сени шошилтирса, ўша етишмоқчи бўлган нарсаларинг ҳам, қўлдан бой беришдан қўрқаётган нарсаларинг ҳам ҳозир сен қаршисида турган Зотнинг қўлида эканини ўйла!
Рабиъ ибн Ҳайсамга: «Бирор кишини айблаганингизни кўрмаймиз-а?» дейишди. Шунда у: «Мен ҳали ўзимдан рози эмасманки, одамларни мазаммат қилишга вақт топсам», деди.
«Алҳамду лиллааҳ» ибораси ҳақида нималарни биласиз? «Алҳамдулиллаҳ»: Одам алайҳиссалом айтган илк сўздир. Қуръондаги биринчи калимадир. Энг афзал дуодир. Қиёмат кунидаги энг афзал одамлар айтадиган сўздир. Жаннатнинг кўчатидир. Дунё ва охиратнинг мукаммаллигидир. Хурсандчиликда ҳам, хафачиликда ҳам – ҳар бир ҳолатда айтиладиган жумладир. Аллоҳим! То рози бўлгунингча Сенга ҳамд бўлсин! Рози бўлганингда…
Уч нарсани доим қилиб юрсанг, бахтли бўласан: – Неъмат келса, Аллоҳга ҳам айт. – Ризқинг кечикса, истиғфор айт. – Қийинчилик етса «Лаа ҳавла валаа қуввата иллаа биллааҳ»ни кўп айт («Аллоҳдан ўзгада на қувват, на қудрат бор»).
Уч нарсани доим қилиб юрсанг, бахтли бўласан: – Неъмат келса, Аллоҳга ҳам айт. – Ризқинг кечикса, истиғфор айт. – Қийинчилик етса «Лаа ҳавла валаа қуввата иллаа биллааҳ»ни кўп айт («Аллоҳдан ўзгада на қувват, на қудрат бор»).
«Сабр ва намоз билан ёрдам истанглар!» (Бақара сураси, 45-оят). Йиғи-сиғи билан, нолиш билан, дод-фарёд билан, куй-қўшиқ билан ёки одамзотдан эмас.

Шиоримиз:

Аҳли сунна ва жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш, Қуръон ва суннатни ўрганиб амал қилиш, исломий маърифат таратиш, салафи солиҳ – улуғ мужтаҳидларга эргашиш, кенгбағирлик ва биродарлик руҳини тарқатиш.

Cўнгги мақолалар

Янгиликлар

Саҳифамиздаги янгиликлардан хабардор бўлиш

Савол бермоқ

Савол-жавоб рукнига бериладиган саволларни, ушбу саҳифадан беришингиз мумкин ёки tazkiya@islom.uz емаилга мактуб йўллашингим мумкин.