Тазкия ҳикматлари

Биродар! Илмга олти нарса билангина эришасан: Зийраклик. Ўта қизиқувчанлик. Жидду жаҳд. Кифоя қилгудек таом. Устоз суҳбати. Узоқ муддат.

Ким дўст хоҳласа

Ким дўст хоҳласа, Аллоҳ кифоя қилур! Ким ҳамроҳ хоҳласа, Қуръон кифоя қилур! Ким бойлик хоҳласа, қаноат кифоя қилур! Ким мавъиза хоҳласа, ўлим кифоя қилур! Ким бу тўрт нарсага қаноат қилмаса, Аллоҳ ҳидоят қилур!
Кунлардан шикоят қилма, уларнинг ўрнини босувчи йўқ! Дунёга хафа бўлма, модомики охири жўнашдир! Аллоҳга ишон, У Зотнинг тенги йўқдир! Унга шукр қилиб яша, барча нарсани гўзал ҳолда кўрасан!

Хулқ-атворини

Хулқ-атворини, табиатини ислоҳ қилиш мақсадида Қуръонга талпинадиган қавмга олқишлар бўлсин!

Болажоним!

Болажоним! Олтин олов билан синалади. Солиҳ банда бало билан синалади. Аллоҳ бир қавмни яхши кўрса, уларни бало билан синайди. Ким рози бўлса, унинг учун розиликдир. Ким ғазаб қилса, унинг учун ғазабдир. Луқмони ҳаким ҳикматларидан.
Кўпинча бахт-саодат қидирамиз, ваҳоланки, у ёнгинамизда бўлади. Худди кўпинча кўзимизда турган кўзойнакни қидирганимиз каби.
Ким мол-дунёсига суянса, моли камайиб борур! Ким мансабига суянса, хор бўлур! Ким ақлига суянса, ақли заиф бўлур! Ким илмига суянса, адашур! Ким одамларга суянса, малол кўрилур! Аммо ким Аллоҳга суянса, камаймас, хор бўлмас, ақли заифлашмас, адашмас ва малол ҳам кўрилмас!
Ҳамма нарсани синдирсанг ҳам, етимнинг қалбини синдириб қўйма!

Саҳл айтади

Саҳл айтади: «Ким ортиқча нарсалар билан машғул бўлса, парҳезкорликдан маҳрум бўлибди».
Роббим! Ўзингдан ўзгага муҳтож қилиб қўйма! Эҳтиёжимни фақат Ўзингга тушадиган қил!

Шиоримиз:

Аҳли сунна ва жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш, Қуръон ва суннатни ўрганиб амал қилиш, исломий маърифат таратиш, салафи солиҳ – улуғ мужтаҳидларга эргашиш, кенгбағирлик ва биродарлик руҳини тарқатиш.

Cўнгги мақолалар

Янгиликлар

Саҳифамиздаги янгиликлардан хабардор бўлиш

Савол бермоқ

Савол-жавоб рукнига бериладиган саволларни, ушбу саҳифадан беришингиз мумкин ёки tazkiya@islom.uz емаилга мактуб йўллашингим мумкин.