Тазкия ҳикматлари

Ер устида фақат тавозе билан юр, чунки ер остида қанчадан-қанча қавмлар борки, улар сендан баландроқ.
Сен ризқингнинг қаердалигини билмасанг ҳам, ризқинг сенинг қаердалигингни билади!
Намозхон сажда қилган пайтида уни ўраб турган раҳматнинг қай даражада эканини билса эди, бошини асло кўтармас эди! Аллоҳим, ҳузурингда сажда қилган ҳолимда жонимни ол! Аллоҳим, мендан батамом рози ҳолингда жонимни ол!
Темирнинг занги бўлганидек, қалбнинг ҳам занги бор. Уни истиғфор ялтиратиб, жило беради!

Аллоҳга қасамки

Одамлар мурод-мақсадларига мувофиқ ҳаёт кечириб, ҳалок бўлдилар! Аллоҳга қасамки, Аллоҳнинг иродасига мувофиқ яшаганларида, нажот топиб, ютуққа эришардилар!
Аллоҳ Қуръон тиловати билан лаззат олишни насиб этганларга табрик ва олқишлар бўлсин! Улар Аллоҳнинг Китобини хатм қилганларида худди кечаю-кундуз яна янги сафарга отланувчилар каби, унинг аввалига қайтадилар!
Шундай қавмларни кўрдимки, айблари йўқ эди. Лекин бировларнинг айбини гапира бошлашган эди, Аллоҳ уларнинг ўзларини ҳам айбли қилиб қўйди. Яна бир қавмларни кўрдимки, айблари бор эди. Бировларнинг айбини айтишдан тилни тийишган эди, Аллоҳ уларнинг айбларини яширди. Ҳасан Басрий.
Ҳар бир ёлғон ҳақиқат бўлиб кўриниш учун яна битта, тоғдек ёлғонга муҳтож бўлади! Ҳар қанча ёлғон гапирсанг ҳам, одамлар уни ҳар қанча тасдиқлашса ҳам, барибир Аллоҳни алдай олмайсан! Ўз нафсингни ҳам алдай олмайсан! Ҳаётлигингда ўзингга қандай қарайсан? Вафот этганингда Роббинг ҳузурида қандай турасан?
Намозда бўлсанг, қалбингни эҳтиёт қил! Одамлар орасида бўлсанг, тилингни эҳтиёт қил! Бировнинг уйида бўлсанг, кўзингни эҳтиёт қил! Овқат устида бўлсанг, ошқозонингни эҳтиёт қил! Икки нарсани ҳеч эслама: Биринчиси: Одамларни сенга қилган ёмонлигини; Иккинчиси: Одамларга қилган яхшилигингни. Икки нарсани асло унутма: Биринчиси: Аллоҳ азза ва жаллани. Иккинчиси: Охират диёрини.
Кўз қалбга эргашади. Агар қалб юмшоқ бўлса, кўз ёш тўкади. Бордию қотиб кетса, кўз ёш тўкишдан тўхтаб, қурийди!

Шиоримиз:

Аҳли сунна ва жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш, Қуръон ва суннатни ўрганиб амал қилиш, исломий маърифат таратиш, салафи солиҳ – улуғ мужтаҳидларга эргашиш, кенгбағирлик ва биродарлик руҳини тарқатиш.

Cўнгги мақолалар

Янгиликлар

Саҳифамиздаги янгиликлардан хабардор бўлиш

Савол бермоқ

Савол-жавоб рукнига бериладиган саволларни, ушбу саҳифадан беришингиз мумкин ёки tazkiya@islom.uz емаилга мактуб йўллашингим мумкин.