Илм Аллоҳни танитадиган тафаккур йўлидир

Илм Аллоҳни танишликдадир. Ким Аллоҳни таниса, У Зотнинг буйруқларига итоат қилишга ғайрат қилдирадиган ишларни билади. Ким Аллоҳни танимаса, буйруқларидан буриб юборадиган ишларга ғайрат қилади.

 Аллоҳни таниган, диннинг асли нима эканини, албатта, ўрганади. Қандай қилиб диннинг асли ўрганилади?! Диннинг асли еру осмоннинг яратилишини тафаккур этиш билан ўрганилади. Аллоҳнинг Китобида жаннат ва унга олиб борадиган амаллар ҳақида айтилган, дўзах ва ундан узоқ қиладиган амаллар, илоҳий буйруқлар, буюрилган ҳамда қайтарилган ишлар ҳақидаги оятларни, Аллоҳ азза ва жалла ҳалок этган қавмлар тўғрисидаги қиссаларни баён қилинган. Қуръони каримда коинот ҳақида келган минглаб оятлар бор. Чунки еру осмоннинг яратилишини тафаккур этиш Аллоҳни танишлик йўлидир. Шу сабаб еру осмон яратилишида кўп тафаккур қилиш билан Аллоҳ жалла жалалуҳуни таниш ҳам зиёда бўлади.

Диннинг асли Аллоҳни танишликдир. Бунга илм кифоя қилмайди. Ким бир инсонни яхши таниса, табиийки унга яқин бўлишни истайди.

Шунингдек Аллоҳни таниган У Зотга яқин бўлиш йўлларини қидиради.

Аллоҳнинг буйруқларида туриш ва амалларни бажариш инсонни Аллоҳга яқин қиладиган.

Аллоҳга яқин қиладиган йўлда икки нарса бор: аввало, буйруқларида туриб бериш, кейин буйруқларини билгач, солиҳ амалларни бажариш.

 Инсонларни яхши ҳаёт кечиришига сабаб бўладиган ва фойда келтирадиган илмлар - табиблик, муҳандислик ва мударрислик, физика, кимё, математика каби илмларни ўрганиш ҳам лозимдир. Бу дунё ҳаётида ва охират ҳаётида саодатга эришиш учун Аллоҳни таниш, Унинг буйруқларини билиш ва инсониятга фойдали бўлган илмларни ўрганиб, болаларга ўргатишга ҳаракат қилиш ҳам шарт бўлади. Гоҳида диплом кўтарган, лекин ҳалол ва ҳаромни фарқига бормайдиган жоҳиллар ҳам учраб туради.

Бир инсон ҳажга боради. Лекин унда Ислом таълимоти ҳам, бошқа илмлар ҳам деярли йўқ. Агар тиқилинчда қолиб кетгани боис тавофни бешта айланишда тугатса, диннинг руҳиятидан ҳам узоқлашиб кетган бўлади.

Дунёвий амалларда ҳам худди шундай. Ўз вазифасини яхши англаманган инсон ҳеч қачон камолотга эриша олмайди.

Дунё ва охиратни ислоҳ қилишни жамлай олган киши оқил инсондир.

Аллоҳни яратган махлуқотлари орқали, Унинг каломи орқали, Унинг қилган ишлари орқали таниш лозимдир. Барча илмлар ҳам агар тадаббур бўлса Аллоҳга олиб келади.

Набий алайҳиссалом шундай дуо қилардилар: «Аллоҳим, дунёдаги қиладиган ишларимизни ислоҳ қилгин. Дунёдаги яшашимизни ислоҳ қилгин. Қайтадиган охиратимизни ислоҳ қилгин. Ҳаётимизда яхшиликларни зиёда қилгин ва ҳар бир ёмонликлардан ўлимни бизга роҳат қилгин».

Таҳрир қилинган сана 15/06/2017

Мақолани улашиш

Шиоримиз:

Аҳли сунна ва жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш, Қуръон ва суннатни ўрганиб амал қилиш, исломий маърифат таратиш, салафи солиҳ – улуғ мужтаҳидларга эргашиш, кенгбағирлик ва биродарлик руҳини тарқатиш.

Cўнгги мақолалар

Янгиликлар

Саҳифамиздаги янгиликлардан хабардор бўлиш

Савол бермоқ

Савол-жавоб рукнига бериладиган саволларни, ушбу саҳифадан беришингиз мумкин

 

САВОЛ БЕРИШ