Print this page

Вирдларнинг тафсилоти ва ҳужжатлари

Вирдларнинг тафсилоти ва ҳужжатлари

Истиғфор

 Юқорида айтиб ўтилган вирдларни яна ҳам яхши тушуниш, уларнинг ҳужжат ва далилларини билиб олиш ҳар бир мурид учун фойдадан холи бўлмайди. Чунки бу зикрлар ва вазифаларни кимдир ўзича ўйлаб чиқарган эмас, улар айни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан суннат эканини билиш кишига ўзига хос ҳис-туйғу бахш этади ва Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг изларидан юраётганини сездириб туради.

- Юз марта «Астағфируллоҳал азийм аллазии лаа илааҳа иллаа ҳува ва атуубу илайҳи»ни айтади.

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мавлолари Зайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Албатта, у киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Ким «Астағфируллоҳал азийм аллазии лаа илааҳа иллаа ҳувал Ҳайял Қайюма ва атуубу илайҳи», деса, мағфират қилинади. Ҳатто урушдан қочган бўлса ҳам», деганларини эшитган экан».

Дуонинг маъноси: «Ҳайй ва Қойюм бўлган, Ўзидан бошқа илоҳ йўқ бўлган Улуғ Аллоҳга истиғфор айтаман ва Унга тавба қиламан».

Ушбу дуони бомдоддан олдин бир юз бир марта айтиб юриш тавсия қилинади.

Last modified on 28/06/2017

Мақолани улашиш