Print this page

Ишқ найлади...

Юнус ЭМРО

Ишқ найлади...

Юрадурман ёна-ёна,
Ишқ бўяди мени қона.
На оқилам, на девона –
Кел, кўр, мени ишқ найлади!

Гоҳ эсарман еллар каби,
Гоҳ тўзарман йўллар каби.
Гоҳ тошарман селлар каби –
Кел, кўр, мени ишқ найлади!

Ғурбат элида юрурман,
Дўстни тушимда кўрурман...
Уйғониб маҳзун бўлурман –
Кел, кўр, мени ишқ найлади!

Ишқинг мени маст айлади,
Олди кўнглим – хос айлади.
Ўлдирмоққа қасд айлади –
Кел, кўр, мени ишқ найлади!

Мискин Юнус бечораман,
Ишқ йўлида оввораман.
Дарддан юраги пораман –
Кел, кўр, мени ишқ найлади!..

 

© Bahor Guli Abdulloh таржимаси

Last modified on 26/06/2017

Мақолани улашиш