Print this page

Ал-Хоразмийнинг ажойиб тенгламаси

Ал-Хоразмийнинг ажойиб тенгламаси:

Риёзиёт олими ал-Хоразмийдан инсон ҳақида сўрашди. Олим шундай деди:

  • Агар инсон яхши хулқ соҳиби бўлса, у 1 га тенг.
  • Агар инсон ҳусн соҳиби бўлса, бирнинг ёнига нолни қўш = 10 бўлади.
  • Агар инсон бой бўлса, яна бир нолни қўш = 100 бўлади.
  • Агар насл-насабли бўлса, яна бир нолни қўш = 1000 бўлади.
  • Агар 1 рақами, яъни хулқ йўқ бўлиб кетса, инсоннинг қиймати йўққа чиқиб, нолларнинг ўзи қолади = 000.

Мақолани улашиш