Мухаррир

Мухаррир

Аллоҳ бир кишига неъмат ато қилса, бунга ҳасад қилма. Ахир Аллоҳ (эвазига) ундан нимани олиб қўйганини билмайсан! Аллоҳ сендан бир нарсани олиб қўйса, хафа бўлма. Ахир унинг ўрнига нима беришини билмайсан-ку! Шунинг учун доимо «Алҳамдулиллаҳ», дейишни канда қилма!

Али ибн Абу Толиб: «Халос қилувчи нажот бўла туриб, ҳалок бўлган кишига ҳайронман», дедилар. «Қандай нажот?» деб сўрашди. «Истиғфор», дедилар.

Дуо қиламиз, лекин сўраганимизнинг аксини кўрамиз. Шунда «Нега бундай бўлди? Ахир кечагина дуо қилган эдим-ку», деймиз. Ноқис ақлинг билан мукаммал Зотга бундай муомала қилма! Аллоҳ сўраганингни ўз вақтида бериш учун чора-тадбир қилмоқда, холос!

Сенга осийлик қилсам ҳам, айбимни яширдинг.

Сени унутсам ҳам, мени эсладинг.

Сенга ғазаб қилсам ҳам, раҳм қилдинг.

Эй айбу нуқсонлардан пок Зот! Сендан бошқа илоҳ йўқ. Мен золимлардан бўлиб қолдим!

Ҳаёт ниҳоясида руҳнинг ёлғиз ўзи қолади. Унга солиҳ амаллардан бошқаси ҳамроҳ бўла олмайди.

Бир киши қабр ёнида йиғлаб турар эди. Шунда бир фақиҳ: «Нима учун йиғлаяпсан?» деди. У: «Яхши кўрган кишим мени ташлаб кетди, шунинг учун йиғлаяпман», деди. Фақиҳ: «Бир кун ўлиши аниқ одамни яхши кўрган экансан. Агар ўлмайдиган, абадий Зотни яхши кўрганингда У сени ҳеч қачон ташлаб кетмас эди», деди.

«Таҳорат қиласану, исроф қиласан. Ҳижоб ўрайсану, атир сепиб оласан. Таҳажжуд намозига турасану, биродаринг билан аразлашасан. Рўза тутасану, ғийбат қиласан. Садақа берасану, миннат қиласан. Кўзингни оч! Солиҳ амалларингни тешик халтага солма!»

Бир ҳаким зот айтди: «Пойабзалсиз юрганимга йиғлаб юрган эдим, икки оёғи йўқ кишини кўриб, йиғидан тўхтадим». Ҳар доим: «Ҳар қандай ҳолатда ҳам Аллоҳга шукр», дегин».

Офият нима?

Бир ҳаким зотдан: «Офият нима?» деб сўрашган эди, «Куннинг гуноҳсиз ўтиши», деди.

Ҳаёт имтиҳондир. Аллоҳ дуоингни ижобат қилса, иймонингни зиёда қилади. Ижобат қилишни кечиктирса, сабрингни зиёда қилади. Ижобат қилмаса, сен учун яхшироқ нарсани сақлаб турган бўлади.

Page 17 of 38

Шиоримиз:

Аҳли сунна ва жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш, Қуръон ва суннатни ўрганиб амал қилиш, исломий маърифат таратиш, салафи солиҳ – улуғ мужтаҳидларга эргашиш, кенгбағирлик ва биродарлик руҳини тарқатиш.

Cўнгги мақолалар

Янгиликлар

Саҳифамиздаги янгиликлардан хабардор бўлиш

Савол бермоқ

Савол-жавоб рукнига бериладиган саволларни, ушбу саҳифадан беришингиз мумкин ёки tazkiya@islom.uz емаилга мактуб йўллашингим мумкин.