Ихлос сураси

Ихлос сураси

- Юз марта Ихлос сурасини ўқийди.

Бу суранинг «Ихлос» деб номланганининг сабаби шуки, унда Аллоҳ таоло бандаларини фақат Ўзигагина ибодат қилишга, Ўзигагина юзланишга, ихлос қилишга ундагандир.

Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз ҳадисларидан бирида: «Ихлос сураси Қуръоннинг учдан бирига тўғри келади», деганлар.

Чунки Қуръони Каримнинг асосий мақсади учга бўлинади:

а) Аллоҳнинг тавҳиди, ягоналиги исботи ва ақийдани тузатиш;

б) Ибрат, ислоҳ ва ўрнак олиш учун келтирилган қиссалар»

в) Шариат ҳукмлари.

Ихлос сураси ушбу нарсаларнинг биринчи қисмини ўз ичига олган.

Имом Аҳмад ибн Ҳанбал ривоят қилган ҳадисда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар:

«Ким «Қул ҳуваллоҳу аҳад»ни охиригача ўн марта ўқиса, Аллоҳ таоло унга жаннатдан бир қаср қуради».

Имом Термизий қилган ривоятда Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу қуйидагиларни айтадилар:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан юриб борар эдим. Ул зот бир одамнинг «Қул ҳуваллоҳу аҳад. Аллоҳус Сомад», деб қироат қилаётганини эшитиб,

«Вожиб бўлди», дедилар.

«Эй Аллоҳнинг Расули, нима вожиб бўлди?» дедим.

«Жаннат», дедилар».

Имом Термизий Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда: «Ким «Қул ҳуваллоҳу аҳад»ни ҳар куни икки юз марта қироат қилса, эллик йиллик гуноҳлари ўчирилади, қарзи бўлса, мустасно...» дейилган.

Имом Аҳмад Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда: «Ким «Қул ҳуваллоҳу аҳад»ни ўн марта ўқиса, Аллоҳ унга жаннатда бир уй бино қилади», дейилган.

Имом Насаий Муъоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан, у киши ўз оталаридан ривоят қилган ҳадисда қуйидагилар айтилади:

«Бир куни ёмғир ва зулматда қолиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бизга намозга ўтишларига интизор бўлдик. Бас, у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам чиқдилар ва:

«Айт», дедилар.

«Нимани айтаман?» дедим.

«Ҳар кеч ва ҳар тонгда уч марта «Қул ҳуваллоҳу аҳад»ни ва икки «Қул аъузу»ни ўқисанг, ҳар бир нарсага кифоя қилади», дедилар».

- Мурид имкони борича кўпроқ лафзи жалолани – «Аллоҳ» лафзини ихлос билан такрорлаб юради.

Зотан, бу зикрни доимо қилиб юриш Нақшбандия тариқатининг ўзига хос тарафларидан биридир. Бунда банданинг тили доимо Аллоҳ таолонинг зикри билан ҳўл бўлиб туради.

- Одатда мазкур зикрлар Бомдод намозидан кейин, қуёш чиққунча қилинади.

Чунки бу вақт энг фазилатли вақтлардан биридир.

Мақолани улашиш

Шиоримиз:

Аҳли сунна ва жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш, Қуръон ва суннатни ўрганиб амал қилиш, исломий маърифат таратиш, салафи солиҳ – улуғ мужтаҳидларга эргашиш, кенгбағирлик ва биродарлик руҳини тарқатиш.

Cўнгги мақолалар

Янгиликлар

Саҳифамиздаги янгиликлардан хабардор бўлиш

Савол бермоқ

Савол-жавоб рукнига бериладиган саволларни, ушбу саҳифадан беришингиз мумкин ёки tazkiya@islom.uz емаилга мактуб йўллашингим мумкин.