3. Ҳар қандай ҳолатда ҳам тил ва қалб билан Аллоҳни зикр қилишга одатланиш.
4. Доим Аллоҳнинг хоҳишини ўз хоҳишидан устун қўйиш.
5. Аллоҳнинг исм ва сифатларини қалбдан ўтказиб кўриб чиқиш ҳамда уларнинг дунёдаги кўринишлари (тажаллийлари) ҳақида тафаккур қилиш.
6. Аллоҳнинг зоҳирий ва ботиний неъматларини, эҳсонларини, раҳматини онгли равишда кўриш, ҳис этиш.
7. Аллоҳнинг ҳузурида ўзининг бутунлай синиқ ва заифлигини ҳис этиш. Барча ибодатларни шу ҳиссиётда адо этиш.
8. Муножот, Қуръон тиловати, зикр, қисқаси, ибодат пайтида ўзини Аллоҳ билан ёлғиз қолган деб тасаввур қилиш ва буни қалбдан ўтказиш. У зотга одоб билан бандалик қилиш. Ибодатларнинг сўнггида тавба ва истиғфорга қаттиқ берилиш.
9. Аллоҳни яхши кўрувчи кишилар даврасида ўтириш. Уларнинг айтаётган сўзларидан баҳра олиш. Гапиришга ҳожат бўлмаса, ҳузурларида умуман гапирмаслик.
10. Аллоҳ билан ўзининг ўртаси тўсилишига сабаб бўладиган ҳар қандай нарсадан узоқлашиш.
Эй Аллоҳим, биз Сендан Сенинг муҳаббатингни, Сени яхши кўрувчиларнинг муҳаббатини ҳамда Сенинг муҳаббатингга яқинлаштирувчи амалнинг муҳаббатини сўраймиз.
Шайх Муҳаммад ибн Иброҳим Ал-Ҳамднинг “Муҳаббат, хавф ва ражо ҳақида гаплар”
рисоласидан Нозимжон Ҳошимжон таржимаси