Бир одам «ўғлим мени менсимайди, гапимга кирмайди, дўстларим олдида мени шарманда қилди», деб зорланди. Маълум бўлишича, дўстлари билан майхўрлик қилиб ўтириб, ўғлига «дўкондан ароқ олиб кел», деб буюрганда, у ота буйруғини бажармабди. Бу ўринда биз отага бўйсунмаган ўғилни қоралайликми ё ақлли ўғилнинг қадрига етмаётган нодон отаними? Яна бир оилада ота-ўғил орасида зиддият туғилибди. Уйланаётган ўғил, «тўйда дастурхонга ароқ қўймаймиз» деса, ота «мен тўйларда ичганман, қўймасам уят», дебди. Ажаб, ота тўйларда насияга ичган эканми? Одам кимдан уялиши керак? Аллоҳдан уялса бўлмайдими?

Қимматли туйғудир ишқ

Эшитинг, эй ёронлар, қимматли туйғудир Ишқ,
Нолойиққа берилмас ҳурматли туйғудир Ишқ.

Ҳам жафодур, ҳам сафо, Ҳамзани отди Қофга,
Ишқ биландур Мустафо – давлатли туйғудир Ишқ.

Тоққа тушса, кул айлар, кўнгилларга йўл айлар,
Султонларни қул айлар – журъатли туйғудир Ишқ!

Кимгаки Ишқ урди ўқ – ғусса ила қайғу йўқ,
Фарёд ила оҳи кўп – ҳижронли туйғудир Ишқ!

Денгизларни қайнатур, мавжга солиб, ўйнатур,
Қояларни сўйлатур – қувватли туйғудир Ишқ!

Ақлларни шоширур, дарёларга туширур,
Неча жигар пиширур – ки ўтли туйғудир Ишқ!

Мискин Юнус найласин, дардин кимга сўйласин?
Борсин, дўстлар тўпласин – лаззатли туйғудир Ишқ!

Юнус ЭМРО

Гулбаҳор Абдуллоҳ таржимаси

Жондан ичкари

Севарман мен Сени жондан ичкари,
Йўлим бордур бу аркондан ичкари.

Мени менда дема, менда эмасман,
Бир мен бордур менда, мендан ичкари.

Тасаввуф ва сохта тариқатчилар

Истиқлолнинг дастлабки кунлариданоқ бебахо маънавий-маданий меросимизни холисона ўрганиш ва тиклашга давлат сиёсатининг устивор йўналишларидан бири сифатида катта эъибор бериб келинмоқда. Юртимизда дин эркинлиги яратилган бугунги кундаги баъзи ўзларини тасаввуф ва тариқатга мансуб деб биладиган кишиларнинг хатти-ҳаракатлари, айтаётган сўзлари кўпчиликни ажаблантирмоқда. Уларни оят ва ҳадисларни нотўғри талқин қилишлари хар ҳил нотўғри фатво ва қарашлари муқаддас динимизга доғ бўлиб тушмоқда.

Севги рақами

Ўқи, ўрган, яша!

Энг ёқтирган таомимизнинг илк луқмаси энг тотлисидир. Лаззатнинг ўлчови йўқ, аммо уни қирқ даража деб ҳисобласак, биринчи луқманинг таъми қирқ даража, иккинчи луқманики ўттиз тўққиз даража, қирқинчи луқманинг лаззати эса бир даража бўлади.

Доктор Аҳмад Алвашнинг айтишича, кўпчилик нима учун тасаввуф Исломнинг илк даврларида пайдо бўлмай, саҳоба ва тобеъинлар давридан кейин вужудга келган, деб савол сўраркан. Унинг жавоби қуйидагича, Исломнинг илк даврида унга ҳожат бўлмаган. Чунки ўша пайтдаги одамлар тақводор, парҳезкор, нафс билан доим курашадиган ва табиатан ибодатга юзланувчи шахслар эди.

Сабр ҳақида ўйлар...

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сабрни инсон эга бўлиши мумкин бўлган энг яхши амал деб таърифлаганлар. Сабр − бандани ҳаромдан сақлайди, ҳалолга ундайди ва қийинчиликларни енгиб ўтишга кўмаклашади. Сабрнинг роҳатини ҳис қилганлар кам, лекин чин сабрлилар унинг ортидан келувчи битмас савобу ажрларга эришганлар.

Бахту саодат  маънавий нарса бўлиб, уни кўз билан кўриб бўлмайди. Қанчалик билан қиёслаб бўлмайди. Хазиналарга сиғмайди. Олтинга ёки фунтга, рублга ёки  долларга сотилмайди.

Доктор Ю. Қаразовий

Одам боласига шайтоннинг тасири борлигида шубҳа йўқ. Фақат Аллоҳ таоло сақласагина бу нарса бўлмас. Инсоннинг заиф томонларидан унга тасир қилиш учун шайтон ҳаракатда бўлиши ҳам аниқ. Шунинг учун ҳам нафснинг поклаш масаласида қалбга шайтон тасир кўрсатадиган йўлларни билиш катта аҳамият касб этади.

Тоатларни ортга суриш мавжудлиги сени улардан ман қилмаслиги учун, У Зот уларни тайинли вақтларга боғлаб қўйди ва сенга ихтиёр улуши қолиши учун вақтни кенгайтириб қўйди.

Аллоҳ таоло улуғ ҳикматлар асосида бандаларга тоат-ибодатни жорий этишни ирода қилди. У Зот жорий қилган барча тоат ва ибодатлар банданинг икки дунёси учун ўта манфаатлидир. Маълумки, Аллоҳ таоло бандаларига жорий қилган тоат-ибодатлар мажбурий ва ихтиёрийга тақсимланади. Мажбурий тоатлар фарз ва вожиблардан иборатдир. Ихтиёрий ибодатлар эса мандубдир, уларни нафл ибодатлар ҳам дейилади.

Page 1 of 2

Шиоримиз:

Аҳли сунна ва жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш, Қуръон ва суннатни ўрганиб амал қилиш, исломий маърифат таратиш, салафи солиҳ – улуғ мужтаҳидларга эргашиш, кенгбағирлик ва биродарлик руҳини тарқатиш.

Cўнгги мақолалар

Янгиликлар

Саҳифамиздаги янгиликлардан хабардор бўлиш

Савол бермоқ

Савол-жавоб рукнига бериладиган саволларни, ушбу саҳифадан беришингиз мумкин ёки tazkiya@islom.uz емаилга мактуб йўллашингим мумкин.