Бир муборак сафар бўлса-да, кетсам –
Каъба йўлларида қумларга ботсам...
Жамолингиз бир бор тушимда кўрсам,
Ё Муҳаммад, жуда соғиндим Сизни!
Қалбимда қолмади зарра ҳам чора,
Кирдим бу Ҳақ йўлга сидқу дил ила.
Абу Бакр, Умар, Усмон-ла бирга
Ё Муҳаммад, жуда соғиндим Сизни!
Али билан Ҳасан-Ҳусайн унда,
Севгиси кўнгилда, ишқлари жонда...
Тонг-ла Маҳшар куни – улуғ Девонда
Ё Муҳаммад, жуда соғиндим Сизни!
Арафот тоғидир бизнинг тоғимиз,
Унда ижобатдир ДУОларимиз.
Мадинада ётур Пайғамбаримиз...
Ё Муҳаммад, жуда соғиндим Сизни!
Йўқотдим у Дўстни билмам, қай ёнда?..
Севгиси қалбимда, муҳаббат жонда!
Тонг-ла Маҳшар куни – улуғ Девонда
Ё Муҳаммад, жуда соғиндим Сизни!..
Юнус мадҳ этгайдир Сизни тилларда,
Тилларда, дилларда ҳам кўнгилларда!
Ахтариб-ахтариб ғурбат элларда –
Ё Муҳаммад, жуда соғиндим Сизни!
Ё Муҳаммад, жоним орзулар Сизни!
(Соллаллоҳу алайҳи ва саллам)
© Bahor Guli Abdulloh таржимаси
Last modified on 26/06/2017