Кибр ва манманлик

Ҳар бир мўмин мусулмон банда ҳазир бўлиши лозим бўлган қалб хасталикларидан яна бири кибр ва манманликдир.

Кибр ва манманлик бир-бирига яқин ва ўхшаш салбий сифатлардир. “Кибр”, “такаббур”, “кибрё” сўзлари луғатда катталик маъносини билдиради ва ўзини бошқалардан катта, устун ва афзал ҳисоблаш сифатига эга шахсга нисбатан ишлатилади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу сифатни: «Кибр ҳақни инкор қилиш ва одамларни ҳақир санашдир», деб таъриф-лаганлар.

Имом Ғаззолий кибрни: «У ўзини улуғ санаш ва қадрини бошқанинг қадридан устун қўйиш», деб таърифлаган.

У Зот «Иҳъёу улумид-дин» асарида кибрнинг бадбахтлик калити эканини қуйидагича баён қилади: «Саодат калити ҳушёрлик ва фаҳму фаросатдадир. Бадбахтлик манбаси кибр ва ғафлатдадир. 

Банда учун Аллоҳ таолонинг неъматлари ичида иймон ва маърифатдан улуғи йўқдир. Унга эришиш учун бағрикенглик ва қалб кўзи ўткирлигидан бошқа васийла йўқдир.

Куфр ва маъсиятдан каттароқ бало-офат йўқдир. Мазкур икки нарсага чақиришда қалб кўрлиги ва жаҳолат зулматидан бошқа нарса йўқдир.

Зийрак кишилар Аллоҳ таоло уларнинг ҳидоятини ирода қилган ва қалбларини Исломга кенг қилиб қўйганлардир. Мутакаббирлар Аллоҳ таоло уларни залолатини ирода қилган ва қалбларини худди осмонга чиқаётгандаги каби тор  ва танг қилиб қўйганлардир.

Мутакаббир ўз ҳидоятига кафил бўлиши учун қалб кўзи очилмаган кишидир».

 

Кибрнинг сабаблари

 Ўзини юқори олган одам кибр аҳлидан бўлади. Камолот сифатларининг соҳиби бўлган одам ўзини бошқалардан юқори олмайди. Камолот сифатлари эса диний ва дунёвий бўлади. Динийлари илм ва амал бўлса, дунёвийлари насаб, жамол, қувват, мол ва тарафдорлари кўп бўлишидан иборатдир. 

Буларнинг ҳаммаси еттитадир:

1.    Илм. Илмга уринган баъзи одамлар мутакаббирлик дардига жуда ҳам тез чалинадилар. Улар ўзича илмнинг жамолига ва камолига маҳлиё бўлганлари ҳолда  ўзларини юқори олиб, ўзгаларга паст назар билан қарашни бошлайдилар. 

Уларнинг кибри икки сабабга оид бўлади.

Биринчи сабаб – илм деб аталаётган нарса ҳақиқий бўлмайди. Ҳақиқий илм орқали банда Роббини ва ўзини яхши танийди. Ҳақиқий илм эгаси тавозуъли бўлади ва кибрга яқин ҳам йўламайди. 

Аллоҳ таоло «Фотир» сурасида: «Албатта, Аллоҳдан Унинг уламо бандаларигина қўрқирлар», деган (28-оят).

Иккинчи сабаб – илмга уринган бўлса ҳам, ўзи нафси бузуқ, хулқи ёмон одам бўлишидир. Бу каби одамлар қанча илм олсалар ҳам ўзларини ўнгламаганлари учун ёмон сифатлар уларни тарк этмайди. Нотўғри шахсда пайдо бўлган илм эгасининг мутакаббирлигига сабаб бўлиши ажабланарли ҳол эмас.

2.    Амал. Бу ердаги амалдан ибодат ҳам кўзда тутилади. Бу турдаги кибр кўпроқ обид ва зоҳидларда бўлади ва икки қисмдан иборат бўлади.

Биринчи қисм дунёвий ишларда бўлади. Унда, одамлар фақат уларни зиёрат қилиши кераклигини даъво қиладилар. Одамлар уларнинг ҳожатларини чиқаришлари, улуғлашлари, жой бўшатишлари, доимо уларнинг тақволари ва ибодатларини мадҳ қилиб туришлари лозимлигини даъво қиладилар.  

Иккинчи қисм диний ишларда бўлиб, унда даъвогар ўзидан бошқалар нотўғри йўлдан бораётганларини ва ҳалокатга учрашларини даъво қилади. 

 

Имом Муслим ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қачон бир одамнинг «одамлар ҳалок бўлди», деганини эшитсангиз, унинг ўзи энг ҳалок бўлганидир», деганлар.

3.    Ҳасаб ва насаб ила кибрланиш.

Насаби шарафли бўлган одам ўзидан илми ва амали устун бўлган одамга такаббурли муомала қилади. Уларнинг наздида,  бошқа одамлар худди уларнинг қули ёки хизматкоридек бўлади. Ислом таълимотида эса, насаб кишининг амалидан устун қўйилмаган.

 

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимни амали ортга сурса, уни насаби олдга сура олмайди», дедилар».

Муслим, Абу Довуд ва Термизий ривоят қилган.

Яъни, охиратда ҳамманинг насабига эмас, амалига қараб да-ража берилади. Кимнинг амали яхши бўлса, насаби қандай бўлишига қарамай олдинга сурилади, олий мартабаларга эриша-ди. Кимнинг амали ёмон бўлса у ортга сурилади, иши чатоқ бўлади. Насаби қанчалик олий бўлмасин, иши олдинга сурил-майди. Шунинг учун ҳеч ким ўзига ишониб қолмаслиги, мағрурланмаслигини керак. Аксинча, кўпроқ яхши амал қилишга уруниш лозим.

4.    Жамол ила кибрланиш. Бу нарса одатда аёллар ўртасида кўпроқ учрайди. Улар бир-бирларидан жамоллари ила фахрланиш, бошқаларининг айбларини зикр қилишга ўч бўладилар.

5.    Мол билан кибрланиш. Молу пули кўп кишилар исло-мий тарбия олмаган бўлсалар, камбағаллардан кибрланишлари, ўз моллари ила фахрланишлари маълум ва машҳур. Уларнинг кибрлари гап-сўзлари, ҳатти ҳаракатлари ва имо-ишораларидан ҳам билиниб туради.

6.    Куч-қувват билан фахрланиш. Бунда моддий ва маъна-вий куч, имконият, чора-тадбирлар ва бошқалар кўзда тутилади. Мутакаббирлар ўзларидан мазкур нарсаларда паст бўлганлар устидан «сени у қилиб юбораман, бу қилиб юбораман», дея фахрланадилар.

7.    Ўз тарафдорлари билан кибрланиш. Бунда киши ўз қарамоғидагилар, шогирдлар, хизматчилар, қариндошлар, уруғ-аймоқлар, ака-ука ва фарзандлар билан кибрланади.  

 

Кибрнинг даражалари:

Ибн Қудома Мақдисий кибрнинг уч даражаси борлигини айтади:

1. Кибр инсоннинг қалбида қарор топган бўлади. У ўзини бошқалардан афзал деб билади. Аммо у тиришиб тавозе кўрсатади. Бу одам қалбида кибр дарахти экилган, лекин унинг шохлари кесилган шахсдир.

2. Бир киши ўз ҳаракатлари билан мажлисларда баландпар-возликни, тенгдошлари ўртасида пешқадамликни ва ўз ҳақи камситилишига инкорни ошкор қилади. Олим бўлса, одамлардан юз ўгиргандек бўлиб афтини буриштиради. Обид бўлса, худди одам-лардан жиркангандек бурнини жийиради. Бу иккиси Аллоҳ таоло Ўз набийсига «Ўзингга эргашган мўминларга қанотингни ёзгин» деб берган одобни билмаган жоҳиллардир.

3. Бир кишининг тили билан даъво қилиб, фахрланиши ва ўзини мақташ ила кибр қилиши. Шунингдек, насаби билан кибр қилиши ҳам.

 

Кибрнинг турлари:

1.    Аллоҳ таолога кибр қилиш.

Бу энг ёмон кибрдир. Бу Фиръавн ва Намруднинг кибрига ўхшаш бўлиб, Аллоҳ таолога банда бўлишдан ўзини олиб қочишдир.

2.    Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кибр қилиш.

Бу Макка кофирларига ўхшаб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бўйсунишдан жоҳиллик ва саркашлик ила кибр қилишдан иборатдир.

3.    Бандаларга кибр қилиш.

Бу ўзини бошқалардан устун қўйиб, ўзгаларга ҳақорат назари билан қарашдан иборатдир.

 

Кибрнинг ҳукми

Имом Заҳабий ва бошқа уламолар кибр гуноҳи кабира эканини таъкидлаганлар.

Аллоҳ таоло «Бақара» сурасида: «Эсла, фаришталарга: «Одамга сажда қилинглар!» деганимизни. Бас, сажда қилдилар, магар Иблис бош тортди, мутакаббирлик қилди ва кофирлардан бўлди», деган (34-оят).

Қаранг! Мутакаббирлик иблисни куфрга ва Аллоҳ таолонинг лаънатига олиб борди.

Аллоҳ таоло «Наҳл» сурасида: «Илоҳингиз ягона илоҳдир. Охиратга иймон келтирмайдиганларнинг қалблари инкор қилувчидир, ўзлари эса мутакаббирдирлар. Шубҳасиз, Аллоҳ нимани сир тутаётганларини ва нимани ошкор қилаётганларини биладир. Албатта, У мутакаббирларни хуш кўрмас», деган (22–23-оятлар).

Бир тоифа инсонларнинг иймонсиз-кофир бўлишларига уларнинг ўзлари сабабчидир. Иллат, дард, фасод кофирларнинг ичларида бўлади. Уларнинг қалблари иймонга далолат қилувчи оят-белгилардан ибрат олмай, уларни инкор қилади. Ўзлари эса, Аллоҳга бўйсунишни, Пайғамбарга эргашишни ор биладилар, мутакаб