Ёлғон гувоҳлик

Бугунги кунимизда кенг тарқалган маънавий жиноятларидан яна бирилғон гувоҳлик беришдир. Албатта, бунинг бош сабабчиси ҳозирда маънавий қадриятларнинг таназзулга учраганидир. Дунё муҳаббатига гирифтор бўлиб, охиратни унутган инсоният бу дунёдаги беш кунлик ҳаёт учун охиратдаги абадий ҳаётини куйдирмоқда. Ҳамма нарсани кўриб-билиб, ҳисоб-китоб қилиб турувчи Аллоҳ Таолога иймон бўлмаганида ёки бу иймон сустлашганида, кишилар бу дунё ҳою-ҳавасларининг қулига айланганида, инсон дунёни ўзига хўжа қилиб олиб, у нимани буюрса, адо қилганида шундай вазият юзага чиқади.

Дунёвий ҳаётнинг қулига айланганлар бир оз пул, мансаб учун ёки малдорга ёқиш ва ёки кимдандир ўч олиш мақсадида ҳар қандай инсоний фазилатдан, маънавий қадриятдан воз кечишга тайёр турадилар. Улар ҳар қандай маънавий жиноятни ҳам осонлик билан амалга оширадилар. Уларнинг маънавиятлари шу даражада тубанлашиб кетганки, мазкур маънавий жиноятни содир қилганларида, масалан, ёлғон гувоҳлик берганларида, бурунларига пашша қўнганчалик ҳам ўзларига таъсир қилмайди. Ўайси бир жамиятда ёлғон гувоҳлик бор экан, ўша жамият золимдир ва бундай жамиятнинг турли бало, фатларга гирифтор бўлмоғи тайиндир.

Ўзлари камбағал бўлса ҳам маънавий қадриятларини маҳкам ушлаб қолган жамият ва шахсларга назар соладиган бўлсак, улар учун кичик бир маънавий жиноят содир қилиш ҳам катта фалокат ҳисобланади. Улар бундай ишни қилишдан кўра ўлимни афзал кўрадилар.

Бундай олий мақом маънавиятга эришган кишилар бахтли кишилар бўлиб, у дунёни ва унинг ичидаги ҳамма нарсани бир ёққа қўйсанг-у, битта маънавий қадриятни бир ёққа қўйсанг, ана шу иккинчисини танлайдилар. Ушбу сифатларга эга бўлган шахслар ўзлари адо этаётган бу ишларни қаҳрамонлик деб эмас, балки оддий инсоний, мусулмонлик бурчлари, деб биладилар. Чунки ҳар бир инсонга рост гапириш, тўғри бўлиш ва тўғри гувоҳлик бериш Аллоҳ Таоло томонидан бурч қилинган. Рост сўзлаш ҳар лаҳзада талаб этиладиган, доимий мажбурият бўлгани учун ҳам у ҳақда ваъз-насиҳат ва эслатмалар тез-тез такрорланиб туради.

Аммо гувоҳлик бериш гоҳ-гоҳида учрайдиган, баъзан эса, киши умр бўйи дуч келмайдиган бўлганиданми, у ҳақда камроқ гапирилади. Эҳтимол бошқа сабаблар ҳам бўлса бордир. Аслини олганда бу масалани ҳам тез-тез эслатиб, гувоҳлик беришдаги масъулиятни кишилар хотирасига солиб туриш керак. Гувоҳ бўлишнинг ўзи катта масъулият. У орқали кўпгина ҳукмлар чиқарилади. Гувоҳнинг гапига қараб биров оқланиши ёки қораланиши, биров мол-мулкка эга бўлиши ёки ундан ажраб қолиши, яна бошқа бировларнинг насаби собит бўлиши ёки инкор қилиниши, кўпгина ҳуқуқлар поймол этилиши ёки ҳимоя қилиниши мумкин.

Шу билан бирга гувоҳлик беришнинг масъулияти зўр экан, деб ундан қочишга уринмаслик лозимдир. Гувоҳлик бериши матлуб шахснинг бу ишни адо этиши унинг инсоний ва исломий бурчи ҳисобланади. Ўзи шоҳид бўла туриб, гувоҳлик беришдан қочиш эса, гуноҳ саналади. Аллоҳ Таоло Ўуроъни Каримда шундай буюрган: "Гувоҳликни беркитмангиз! Ким уни беркитса, албатта, у қалби гуноҳкор кишидир. Ва Аллоҳ амалларингизни жуда яхши билгувчи зотдир". (Бақара сураси-283).

Демак, гувоҳликни беркитмасдан, зарур вақтда адо этиш, Аллоҳ аолонинг мусулмонларга амри экан. Чунки бу кўп нарсаларга, жумладан, ёмонликни қайтариш, унга қарши курашиш, адолат ўрнатиш ва уни ҳимоя қилишга боғлиқдир. Ислом дини таълимотларига кўра, ҳар бир мусулмон ёмонликка қарши турмоғи ва адолат учун курашмоғи зарур. Шунинг учун бошқа ижтимоий масъулиятлар қатори гувоҳлик беришни ҳам ҳар бир мусулмон Аллоҳ, Ислом дини, миллати ва жамияти олдидаги бурчи, деб англамоғи лозим. Гувоҳликни адо этишдан қочиш эса, аввал айтганимиздек, катта гуноҳ ҳисобланади. Буни қуйидаги ҳадиси шарифдан ҳам билиб олсак бўлади. Имом Табароний Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар: "Пайғамбаримиз Муҳаммадсаллоллоҳу алайҳи васаллам:"Кимки гувоҳликка чақирилган вақтда уни беркитса, худди ёлғондан гувоҳ бергандек бўлади", деган эканлар. Ушбу ҳадиси шарифда гувоҳлик беришдан қочиш ёлғон гувоҳлик билан баробар эканлиги уқтирилмоқда. Чунки иккисининг натижаси ҳам деярли бир хилдир. Ёлғон гувоҳлик бериш билан бировга зулм қилинса, гувоҳлик беришдан бўйин товлашдан ўша зулмнинг олдини олишдан қочишни англатади. Ёлғон гувоҳлик бериш билан адолат оёқ ости қилинса, гувоҳлик беришдан қочиш ўша адолатнинг ўрнатилишига тўсиқлик қилади ва ҳоказолар.

Шу билан бирга Исломда гувоҳнинг шахсига катта эътибор берилади. Гувоҳлик берувчи одил бўлиши шарт. Яъни, бундай одам жамиятдаги энг ишончли одамлардан бўлиб, шариатнинг барча аҳкомларига амал қилган, аввал ёлғон гапирмаган, бировни алдамаган, кимсанинг ҳаққини емаган, фисқу фужур ишларни қилмаган ва яна бошқа фазилатларни ўзида мужассам этган бўлиши лозим. Ўз-ўзидан маълумки, бундай қаттиқ шартларнинг қўйилиши-гувоҳлик бериш масъулиятли ва нозик иш эканлигини англатади. Бундай ишларга ҳар ким ҳам лойиқ кўрилавермайди. Агар бундай шартлар қўйилмаганида эди, ҳозирги даврдагига ўхшаб, зулмкор ҳукмлар кўпаяр, кишиларнинг ҳақ-ҳуқуқлари паймол қилинар ва адолатсизлик ҳукм сурган бўларди. Холис гувоҳ деб, ҳар қандай ароқхўр, ёлғончи, жосус, ёнланган-сохта гувоҳларни олиб келиб нимани хоҳлашса, шуни қилишаверарди. Ана шундай вазиятларга йўл қўймаслик учун кўпгина ҳолларда гувоҳлик берувчи шахсларга, гувоҳликни адо этишдан олдин, қасам ҳам ичирилади. Ўозилар насиҳат қилиб, арзимаган нарса учун ёлғон гувоҳлик бериб, жаҳаннам азобига дучор бўлиб қолмасликни тавсия қиладилар.

Ислом таълимотларида гувоҳликни Аллоҳ Таоло розилиги учун бериш таъкидланади. Гапимизнинг исботи учун Қуръони Каримдан бир мисол келтирайлик. Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло мўмин бандаларга хитоб қилиб, шундай дейди: "Эй иймон келтирганлар! Адолат билан туриб Аллоҳ учун гувоҳлик бергувчи бўлинглар! Гарчи ўзингиз, ота-онангиз ва яқинларингизнинг зарарига бўлса ҳам..." (Нисо сураси-135).

Ҳа, Аллоҳ учун бажараладиган иш шундай бўлади. Унда фақат Аллоҳнинг розилигини кўзлаб ҳаракат қилинади. Молу дунёни, мансабни, ҳокимнинг розилигини, ўз тоифасининг манфаатини кўзлаб иш қилинмайди. Ҳатто ўз шахсига зарар етса ҳам, дунёдаги энг азиз кишилари ҳисобланган ота-онасига зарар етадиган бўлса ҳам, қариндош-уруғлари, яқин кишилари зарар кўришса ҳам, Аллоҳ учун тўғри гувоҳлик берилади.

Худди ана шу мақсад, яъни, Аллоҳ ризосини кўзлаб иш юритишнинг йўқлиги диндан узоқлашишга, маънаввий қадриятларнинг таназзулга кетишига, маънавий жиноятларнинг кўпайишига, жумладан, ёлғон гувоҳлик беришдек катта гуноҳнинг кўпайишига сабаб бўлмоқда.

Тажриба шуни кўрсатмоқдаки, қайси жамиятда зулм кўпайса, ноҳақлик ҳукм сурса, собиқ Совет Иттифоқига ўхшаб, ҳукумат ўз фуқароларини тўғри келган услуб билан қоралашга ўтса, ёлғон гувоҳлик бериш ҳам шунга мос равишда кўпаяди. Бу эса, жуда ҳам катта гуноҳ ҳисобланади.

Имом Термизий ва бошқа бир қанча муҳаддислар Ҳувайтим ибн Фотик розияллоҳу анҳудан қуйидагиларни ривоят қиладилар: "Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам бомдод намозини ўқидилар. Ўқиб бўлганларидан сўнг ўринларидан туриб: "Ёлғон гувоҳлик беришлик Аллоҳга ширк келтиришга тенглаштирилди", деб уч марта айтдилар. Кейин эса: "Ифлослик бўлмиш бутлардан четланинглар! Ва ёлғон гувоҳлик беришдан четланинглар! Аллоҳ учун тўғри турган ва Унга ширк келтирувчи бўлмаган ҳолингизда", деган оятни ўқидилар".

Маълумки, Аллоҳга ширк келтириш, яъни, Унинг шериги бор, деб эътиқод қилиш, дунёдаги энг катта гуноҳ ҳисобланади. Аллоҳ Таоло Қуръони Каримда ҳамма гуноҳларни кечса ҳам, ширкни мутлақо кечирмаслигини таъкидлаб айтган. Ушбу ҳадисда бомдод намозидан сўнг Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам томонларидан уч марта таъкидланиб: "Ёлғон гувоҳлик беришлик Аллоҳга ширк келтиришга тенглаштирилди", дейилиши, ёлғон гувоҳлик беришнинг ҳам қабиҳликда ўша катта гуноҳга тенглигини уқтирмоқда. Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам ёлғон гувоҳлик беришлик ҳақидаги бу қатъий ҳукмни ўзлари тўқиб чиқармаганликлари, балки ҳамма нарсага қодир ва ҳамма нарсани билувчи Аллоҳ Таолонинг ҳукми эканини билдириш учун бу ҳақда ўзларига туширилган ояти каримани ҳам ўқиб эшитирдилар.

"Ифлослик бўлмиш бутлардан четланинглар! 

Бутга чўқиниш, ширкнинг энг қабиҳ кўринишларидан биридир. Аллоҳ Таоло ушбу оятда ёлғон гувоҳлик беришни ана ўша ширкнинг энг қабиҳ кўринишига тенглаштирмоқда. Маълумки, ширк келтириш маънавий жиноят ҳисобланади. Демак, ёлғон гувоҳлик бериш маънавий жиноятларнинг энг каттасига тенглаштирилмоқда.

Имом Аҳмад ибн Ҳанбал Абу Ҳурайра (р.а.)дан Пайғамбаримизнинг қуйидаги ҳадиси шарифларини ривоят қиладилар: "Кимки бир мусулмон кишига қарши унда йўқ нарсани айтиб гувоҳлик берса, ўзининг дўзахдаги ўрнига тайёрланаверсин". Одатда ҳадиси шарифнинг охиридаги "ўзининг дўзахдаги ўрнига тайёрланаверсин" ибораси, охиратда дўзахга шубҳасиз тушадиган ва у ердаги азоб-уқубатларга албатта гирифтор бўладиган шахсларга нисбатан ишлатилади. Ёлғон гувоҳлик берувчилар ана шундайлардан эканлиги ҳадиси шарифдан англашилмоқда.

Имоми Бухорий Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда қуйидагилар айтилади: "Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам гуноҳи кабираларни зикр қилдилар: "Аллоҳга ширк келтириш, ота-онага оқ бўлиш ва одам ўлдириш",дедилар. Сўнгра "Сизларга катта гуноҳларнинг каттасини айтайми? Ёлғон гувоҳлик беришдир", дедилар.

Исломда алоҳида оғир жиноятларга "гуноҳи кабира" -"катта гуноҳлар", деб айтилишини рисоламизнинг дастлабки бобида эслатган эдик. Юқорида зикр этилган ҳадисда Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам ўша катта гуноҳлардан Аллоҳга ширк келтириш, ота-онага оқ бўлиш ва одам ўлдиришни зикр этадилар. Мазкур гуноҳларнинг қанчалик катта гуноҳлар эканлиги ҳаммага маълум. Уларни шарҳлаб ўтиришга ҳам ҳожат йўқ, деб ўйлайман. Аммо Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам ҳадиснинг давомида мазкур катта гуноҳлардан ҳам катта гуноҳ ҳақида ўзларига хос услуб билан баён қиладилар:"Сизларга катта гуноҳларнинг каттасини айтайми? Ёлғон гувоҳлик беришдир".

Зикр қилинган ояти карима ва ҳадиси шарифлардан ҳам кўриниб турибдики, заррача иймони бор, инсонийлиги бор одам ёлғон гувоҳлик беришни хаёлига ҳам келтирмайди. Чунки, бу қабиҳ гуноҳни қилиш учун инсонликдан чиқиш керак.

Ёлғон гувоҳлик бериш ҳақидаги текширишлар ва тажриба шуни кўрсатадики, бу катта гуноҳларнинг каттасини қилишга, аввал айтганимиздек, динсизлик, маънавий қашшоқлик, Худодан қўрқмаслик, охиратни ўйламаслик каби омиллар сабабчидир. Баъзи юртларда эса, золим ҳукуматлар, ҳокимлар ва амалдорлар ўзларининг қабиҳ ниятларига етишиш учун, мухолифатларига, сўзига кирмаганларга ёки ўзларига ёқмай қолган кишиларга қарши қатағон юритиш учун одамларни ёлғон гувоҳлик беришга мажбур қилмоқдалар. Мажбур қилиш услублари эса, қўрқитиш, уриш, қамаб қўйиш, оч қолдириш каби ноинсоний тасарруфотлардан иборатдир.

Шуни айтиш керакки, одамларни ёлғон гувоҳлик беришга мажбур қиладиганларни инсон деб аташ жуда ҳам қийин. Ўолаверса, бундайлар, албатта, Аллоҳнинг ҳам, бандаларининг ҳам ғазабига учрайди. Уларнинг одамларни қаҳрига учрашларини кўпчилик кўриб-билиб турибди. Бундайларга қарши жамоатчиликнинг қаҳри шу даражага етганки, яқин шарқ давлатларидан бирида шундай жаллодлардан бири йўл ҳодисасида ҳалок бўлганида, ҳеч ким унга қарамаган ва жаллоднинг танаси сасиб, ҳайвонларга ем бўлган. Бундайларнинг, албатта, Аллоҳнинг қаҳрига учрашига ҳеч шубҳа йўқ.

Аммо кишилар ёлғон гувоҳлик бериш учун турли баҳона-сабаблар ахтармаслиги керак. Ақли-ҳуши жойида бўлган инсон бир оз қийналиб бўлса ҳам, ҳақиқат учун курашиши зарурдир. Бу борада уламолар такрор-такрор айтадиган собит исломий қоида бор:"Холиққа маъсият бўладиган ишларда махлуққа итоат қилиш йўқ".

Мақолада келтирилган оят ва ҳадислардан ёлғон гувоҳлик беришлик қанчалик катта маъсият эканлигини билдик. Демак, бу кундаги вақтинчалик қийинчиликлардан қочиб, охиратнинг абадий ва шиддатли азобларига ўзни гирифтор қилмаслик керак.

Иккинчидан, ёлғон гувоҳлик бериш ҳақида келган оят ва ҳадисларда ажбур бўлганларнинг узрларини қабул қилишга ишора ҳам йўқ. Шунингдек, мазкур ҳадисларда санаб ўтилган Аллоҳга ширк келтириш, ота-онага оқ бўлиш ва одам ўлдириш каби гуноҳларни фалончи буйруқ берган эди, деб амалга оширилаверилмайди. Ёки буйруқни бажаргани учун гуноҳи кечирилади,деган гап ҳам йўқ.

Аллоҳ Таоло барчамизни бундай ноқулай ҳолатлардан Ўзи сақласин! Доимо Аллоҳ учун гувоҳлик берувчи бандалардан қилсин! Омин!

Мақолани улашиш

Шиоримиз:

Аҳли сунна ва жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш, Қуръон ва суннатни ўрганиб амал қилиш, исломий маърифат таратиш, салафи солиҳ – улуғ мужтаҳидларга эргашиш, кенгбағирлик ва биродарлик руҳини тарқатиш.

Cўнгги мақолалар

Янгиликлар

Саҳифамиздаги янгиликлардан хабардор бўлиш

Савол бермоқ

Савол-жавоб рукнига бериладиган саволларни, ушбу саҳифадан беришингиз мумкин ёки tazkiya@islom.uz емаилга мактуб йўллашингим мумкин.