Бахилликнинг ёмонлиги

Қуръон бахилликдан қайтарган. Чунки бахиллик кишилар ўртасидаги муҳаббатни йўқотади. Бахил киши ўзаро ёрдамни ёмон кўради, бечора, камбағал, ночор кишиларга ўз бойлигидан ҳеч нарса бермайди. Бу эса, уларнинг қалбини ҳасадга тўлдиради. Қайси халқда бахиллик тарқаган бўлса, ўша халқда ўзаро ёрдам бўлмайди.

Шунинг учун ҳам Аллоҳ бахилликни нафратлайди. «Аллоҳ Ўз фазлидан берган нарсага бахиллик қилганлар буни ўзларига яхшилик деб ҳисобламасинлар. Аксинча, бу уларга ёмонликдир. Қиёмат куни бахиллик қилган нарсалари ила бўйинлари ўралур» («Оли Имрон» сураси, 180-оят). 

Аллоҳ бахилликдан халос бўлган кишиларни нажот топгувчилар, дейди: «Ким ўз нафсининг бахиллигидан сақланса, ундоқ кишилар, ҳа, ўшалар ютувчилардир» («Ҳашр» сураси, 9-оят). 

Бахил киши бойликка маҳкам ёпишгани билан камбағалдек яшайди. Чунки бойликни тўплаб, ундан фойдаланмай юриш камбағалликнинг бир туридир. Балки энг ёмон туридир. Бахил киши хор бўлади, кишиларнинг ҳақоратига учрайди. Шунинг учун ҳам Аллоҳ Қуръони Каримда айтадики, «Ва ким бахиллик қилса, албатта, ўзига бахиллик қиладир. Ва, ҳолбуки, Аллоҳ бой, сизлар камбағалсизлар» («Муҳаммад» сураси, 38-оят). 

Кимки кўнглим тинч, ҳаётим саодатли бўлсин, деса, бахилликдан қочсин. Лекин унинг акси бўлган бошқа бир ёмонликка ҳам дучор бўлмасин. Бу ёмонлик - исрофгарчиликдир. Аллоҳ комил мўминларни сифатлаганидек сифатларга эга бўлишга уринсин: «Улар инфоқ қилганларида исроф ҳам ва хасислик ҳам қилмаслар. У иккиси ўртасида мўътадил бўлурлар» («Фурқон» сураси, 67-оят).

Мақолани улашиш

Шиоримиз:

Аҳли сунна ва жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш, Қуръон ва суннатни ўрганиб амал қилиш, исломий маърифат таратиш, салафи солиҳ – улуғ мужтаҳидларга эргашиш, кенгбағирлик ва биродарлик руҳини тарқатиш.

Cўнгги мақолалар

Янгиликлар

Саҳифамиздаги янгиликлардан хабардор бўлиш

Савол бермоқ

Савол-жавоб рукнига бериладиган саволларни, ушбу саҳифадан беришингиз мумкин ёки tazkiya@islom.uz емаилга мактуб йўллашингим мумкин.