Ҳаётингда маҳкам тутадиган энг ажойиб ҳикмат – Сен ҳақингда айтиладиган гапларга аҳамият бермаслигингдир.
Кимлигингни ўзинг биласан. Аллоҳ сенинг ҳолатинг ва ниятингни ўзингдан ҳам яхшироқ билади.
Қилаётган ишларингни оқлаб, қадру-қимматингни тушириб юрма!
Ҳаётдаги муваффақиятсизликнинг сири – барчани рози қилишга уринишдир.