Ал-Хоразмийнинг ажойиб тенгламаси:
Риёзиёт олими ал-Хоразмийдан инсон ҳақида сўрашди. Олим шундай деди:
- Агар инсон яхши хулқ соҳиби бўлса, у 1 га тенг.
- Агар инсон ҳусн соҳиби бўлса, бирнинг ёнига нолни қўш = 10 бўлади.
- Агар инсон бой бўлса, яна бир нолни қўш = 100 бўлади.
- Агар насл-насабли бўлса, яна бир нолни қўш = 1000 бўлади.
- Агар 1 рақами, яъни хулқ йўқ бўлиб кетса, инсоннинг қиймати йўққа чиқиб, нолларнинг ўзи қолади = 000.