Аллоҳ таолони кўриш

Оллоҳ таоло деди:
«Чиройли амал қилган зотлар учун гўзал оқибат ва зиёда (неъматлар) бордир» (Юнус, 26-оят).

Зиёда неъмат Оллоҳ таолонинг жамолига боқмоқдир. Бу шундай улуғ лаззатки, жаннат аҳли бу лаззат олдида бошқа барча неъматларни унутади.
Жарир ибн Абдуллоҳ Бажлий дейди: «Пайғамбар алайҳиссалом ҳузурларида ўтирган эдик. Ой тўлишган кечаси ойга қараб, шундай дедилар: «Мана шу ойни қандай кўриб турган бўлсангиз, албатта Раббингизни ҳам шундай (аниқ ва тиниқ) кўрурсиз. Кўришда ҳеч ким ҳақсизликка учрамас. Агар қуёш чиқишидан ва ботишидан олдин намоз ўқишга қодир бўлсангизлар, уни адо қилинглар» – дея ушбу оятни ўқидилар: «Бас, (Эй Муҳаммад) Сиз улар айтаётган сўзларга сабр-тоқат қилинг ва қуёш чиқишидан ва ботишидан аввал Парвардигорингизга ҳамду сано айтиш билан (У Зотни) покланг - намоз ўқинг...» (Тоҳо, 130-оят).
Имом Муслим Суҳайбдан шундай ривоят қилади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Чиройли амал қилган зотлар учун гўзал оқибат ва зиёда (неъматлар) бордир...» (Юнус сураси, 26-оят) оятини ўқиб, дедилар:
– Жаннат аҳли жаннатга, дўзах аҳли дўзахга кирар экан, мунодий нидо қилади: «Эй жаннат аҳли! Оллоҳ сизларга ваъда қилган нарсасини адо қилмоқни хоҳлайди».
– Қандай ваъда? Ахир, Раббимиз бизнинг мезонимизни оғир, юзларимизни ёруғ қилиб, жаннатига киргизди, дўзахдан қутқарди! – дейишади.
Шунда парда кўтарилиб, улар улуғ ва қудратли Оллоҳнинг жамолига боқадилар. Уларга Оллоҳнинг дийдорига етишдан суюклироқ неъмат берилмаган».
Оллоҳнинг жамолини кўрмоқ хусусида саҳобалардан кўп ҳадислар ривоят қилинган. Бу энг гўзал ҳолат, энг гўзал неъматдир. Оллоҳнинг дийдорига етиш сурури ва саодати олдида биз юқорида таърифу тавсиф этган жаннатнинг барча неъматлари ҳечдир!

 

 

Абу Ҳомид Ғаззолий
ИҲЙОУ УЛУМИД ДИН
«Сўнгги манзил зикри» китобидан

Мақолани улашиш

Шиоримиз:

Аҳли сунна ва жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш, Қуръон ва суннатни ўрганиб амал қилиш, исломий маърифат таратиш, салафи солиҳ – улуғ мужтаҳидларга эргашиш, кенгбағирлик ва биродарлик руҳини тарқатиш.

Cўнгги мақолалар

Янгиликлар

Саҳифамиздаги янгиликлардан хабардор бўлиш

Савол бермоқ

Савол-жавоб рукнига бериладиган саволларни, ушбу саҳифадан беришингиз мумкин ёки tazkiya@islom.uz емаилга мактуб йўллашингим мумкин.