"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати Маъмурият жавоб берди
Ва алайкум ассалом!
Инсоннинг жисми бемор бўлгани каби руҳи ҳам бемор бўлади. Руҳни даволашни Қуръони каримда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга вазифа қилиб юклатилган. Аллоҳ таоло “Жума” сурасида :
هُوَ الَّذِي بَعَثَ فِي الْأُمِّيِّينَ رَسُولًا مِّنْهُمْ يَتْلُو عَلَيْهِمْ آيَاتِهِ وَيُزَكِّيهِمْ وَيُعَلِّمُهُمُ الْكِتَابَ وَالْحِكْمَةَ وَإِن كَانُوا مِن قَبْلُ لَفِي ضَلَالٍ مُّبِينٍ
2. У саводсизларга уларнинг ичидан Унинг оятларини ўқиб берадиган ва уларни пок¬лайдиган ҳамда уларга Китобни ва ҳикматни ўргатадиган Расулни юборган Зотдир. Ҳолбуки, улар илгари очиқ ойдин залолатда эдилар.
Биз «саводсиз» деб таржима қилган маъно араб тилида «уммий» дейилиб, бу сўз ўқиш-ёзишни билмайдиган шахсга нисбатан ишлатилади. «Умм» она дегани. Демак, «уммий» сўзидан «онадан туғилгандек, ўқиш-ёзишни ўрганмай юрган» деган маънони тушуниш керак. Ўша давр араблари «уммий қавм» деб аталган, чунки уларнинг ичларида ўқиш-ёзишни биладиганлари жуда оз бўлган. Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом ҳам ўқиш-ёзишни мутлақо ўрганмаганлар. Албатта, Аллоҳ таолонинг улкан ҳикмати туфайли шундай бўлган. Нима учун ҳикмат, деяпмиз? Чунки саводсиз жамиятда уммий бўлиб ўсган, умрида ҳеч нарса ўқимаган-ёзмаган, ўзга динлар, шариат ва маданиятлардан бехабар ҳолда вояга етган, пайғамбар бўлганларидан кейин ҳам ўқиш-ёзишни ўрганмаган бир одам қирқ ёшга тўлганларида Аллоҳнинг иродаси билан халқларни дунёда энг мукаммал дин бўлмиш Исломга даъват қила бошладилар. У кишига Қуръони Карим оятлари тушиб, ўтган ишлар, келажак воқеалар, ахлоқ ва одоб қоидалари, ибодатлар, иқтисод ва умуман, инсон ҳаётининг барча тарафларини ўз ичига қамраб олган, унга икки дунё саодатининг кафолатини берадиган ҳукмларнинг баёни келди.
Орада замонлар ўтиши ва илм-фан ривожланиши билан Қуръони Карим мўъжизалари тасдиқланиб бормоқда. Саҳрода ўсган, ўқиш-ёзишни ўрганмаган одамдан барча замонларнинг энг ҳақ таълимоти ўз-ўзидан чиқмаслигини, бу ишга фақат оламлар Парвардигоригина Ўз қудрати, илми ва ҳикмати билан қодир эканини тушуниш қийин эмас. Бунга дўст ҳам, душман ҳам тан бермасдан, иложи йўқ.
Энди бевосита ояти кариманинг шарҳига ўтайлик.
«У саводсизларга уларнинг ичидан Унинг оятларини ўқиб берадиган ва уларни пок¬лайдиган ҳамда уларга Китобни ва ҳикматни ўргатадиган Расулни юборган Зотдир».
Аллоҳ таоло арабларга ўзларининг ичидан чиққан ва ўзларига ўхшаш уммий кишини элчи қилиб юборганини таъкидламоқда. Бу элчи Муҳаммад алайҳиссаломдирлар. Бу элчининг вазифалари жумласига қуйидагилар киради:
Ўша уммий Пайғамбар арабларга
«…Унинг оятларини ўқиб берадиган…»
Яъни Набий алайҳиссалом ўзларига Аллоҳ таоло томонидан тушаётган Қуръони Карим оятларини уммий қавмларга етказадилар;
«…ва уларни поклайдиган…»
Яъни ўша Пайғамбар уларни куфр ва гуноҳлар ботқоғидан поклайди. Уларнинг қалбларини, руҳларини, виждонларини, муомалаларини, хуллас, барча-барча тарафларини поклайди;
«…ҳамда уларга Китобни ва ҳикматни ўргатадиган…»
«Китоб»дан мурод Қуръони Каримдир, яъни ўша Пайғамбар уларга Қуръон таълимотларини, ундаги амрларни, қайтариқларни ва аҳкомларни ўргатади.
«Ҳикмат»дан мурод эса Пайғамбаримизнинг суннатларидир. «Суннат» Набий алайҳиссаломнинг сўзлари, қилган ишлари ва ўзгалар томонидан айтилган сўз ёки қилинган ишни маъқуллаганликларидан иборатдир. Суннат мусулмонлар учун Қуръондан ке¬йинги иккинчи манба ҳисобланади. Динимизнинг кўпгина аҳкомлари, ҳаётимиздаги зарур таълимотлар Набий алайҳиссаломнинг суннатлари, ҳадисларидан олингандир.
«Ҳолбуки, улар илгари очиқ ойдин залолатда эдилар», дегани Исломдан олдин дунё халқлари қаттиқ адашувда бўлганлигига, улар жаҳолат ботқоғида қулоқларигача ботиб ётганлигига ишорадир. (“Тафсири Ҳилол” китобидан).
Кейинчалик бу вазифани “Руҳий тарбия”, “Тазкиятуннафс” деб номланди ва ҳар даврда бунинг мутахассислари етишиб чиқдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг замоналаридан ҳозирги кунимизгача Ислом умматининг олимлари ҳам, омилари ҳам ботиний покланиш, хулқини сайқаллаш ва Аллоҳ таолонинг ҳузуридаги олий мақомларга эришиш учун ушбу соҳа мутахассислари билан доимий алоқада бўлиб келмоқдалар. Устозимиз Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ тазкия мутахассисларидан ҳам эдилар. Бу борада “Руҳий тарбия” ва “Тасаввуф ҳақида тасаввур” номли китобларини ёзганлар. Эрингиз билан бирга шу китобларни мутолаа қилсангиз жуда кўп фойда топасизлар. Бундай ҳолатда шу соҳа мутахассислари ҳар бир таомни “Бисмиллаҳ”ни айтиб тайёрлаш, таом тайёрланаётган идишга кўп бора “Бисмиллаҳ”ни ўқиб дам солишни ва иложи бўлса, зам-зам сувни олиб “Бисмиллаҳ”ни 786 марта ўқиб дам солиб эрига ичиришни тавсия қилишади. Бу бирор оят ёки ҳадисда келган эмас, лекин машойихларнинг тажрибасидан маълум бўлган. Валлоҳу аълам!
K2_ARTICLE_CONTENT
Ўзгартириш мумкинми?
- 28/06/2017
- K2_CATEGORY Саволлар
- 12997 K2_VIEWS
- font size
Савол:
Ассалому алайкум! Эримнинг характерлари жуда оғир, жаҳллари чиқса ҳеч кимни танимай шайтонлаб кетадилар, мазалари қочади. Буни даволаш дуолари, ўз аёлига нисбатан муомаласини тўғирлаш, уни тушуниш ва хурмат қилиш дуолари борми?