Нақшбандийлик нима?

Нақшбандий тарбия мактаби, 791 (1389) йили вафот этган Хожа Муҳаммад Бахоуддин Нақшбанд ҳазратлари асос солган, усуллари маълум бир тарбия тузумидир. Унинг номига нисбат қилиниб, “Нақшбандийлик” дейилган.

Бу тарбия йўли ва усули, Шоҳи Нақшбанд ҳазратларидан бошланмаган. Бу йўлнинг усул, одоб ва файзини Шоҳи Нақшбанд хазратлари аввалги буюклардан олган. Бу тарбия йўлининг усул ва одоби, силсила йўли билан Ҳазрати Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу  анҳуга  ва ундан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга таянади. Тарбиянинг бошида ва марказида оламларга раҳмат бўлган Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам мавжуд. Бу тарбия йўлининг  асосий ўзгачалиги махфий зикр ва илоҳий мухаббатдир. Бу зикр ва тарбия йўли, тарихлар давомида келган муршидларнинг исмлари билан фарқли аталган.

Ҳазрати Абу Бакр Сиддиқдан розияллоҳу  анҳудан кейин бу йўлга “Сиддиқийя” исми берилган. Боязид Бистомий қаддасаллоҳу сирроҳуга қадар бу исмда бўлган. Ундан сўнг эса “Тайфурийя” исми берилган. Тайфур, Боязид Бистомий қаддасаллоҳу сирроҳунинг исмидур. Хожа Абдулхолиқ Гиждивоний ҳазратларига қадар бу исмда эди. Ундан сўнг, “Хожагонийя” исми берилди. Шоҳ Нақшбанд ҳазратларига қадар бу исмда эди. Шоҳ Нақшбанд ҳазратларидан сўнг “Нақшбандийя” исми берилди. Бу йўл бу исм билан Ислом оламига ёйилди, машхур бўлди. Бошқа исмлар эса замонлар оша унутилди. Бу йўл, Мавлоно Холид Багдодийдан сўнг “Наўшбандий-Холидийя” исми билан ҳам маълум бўлиб, ёйилди. Туркияни баъзи жойларида машхур бўлган “Холидийя” бўлими ҳам хозирда нисбати Шоҳи Наҳшбанд ҳазратларига берилган исм билан “Нақшбандийя” тариқати деб аталади.

Нақшбанд,  “нақш” билан  “банд” сўзларидан бўлган бир таркибдир. Бу исм эмас, сифатдир; лекин исм каби машхур бўлган.

Нақш, бир нарсани бир ерга нақшлаш, нақш каби ишлов бериш, ҳеч чиқмайдиган ҳолга келтириш, мухр каби ўйишдир.

Банд, форсча бир исм бўлиб, бизда ҳам исм ҳам сифат ўлароқ қўлланилади. Исм ўлароқ боғ, кишан, банд, камар каби маъноларга эга. Сифат ўларок маҳкам боғлик, мустаҳкам боғлагувчи, кучли боғланган маъноларини беради.

Қалбга Аллоҳ зикрини ҳеч чиқмайдиган даражада нақш каби ишлаганликлари ва ундан ҳеч ажрамаганлиги учун, махфий зикр эгаларига Нақшбандий дейилган.

Тариқат йўл ва усул маъносидадир. Тариқат бир дин ёки мазхаб эмас, динни тушуниш ва яшаш шаклидир. Инсонни тарбия қилиш учун қурилган. Тариқатлар тарбия учун танлаган усуллар ва зикрларга кўра ҳар хил исмлар билан танилган. Тасаввуфнинг манбаъси Шарқнинг фалсафаси ёки Ғарбнинг ботил динлари эмас балки Қуръон ва Суннатдир.

Барча маънавий тарбия йўлларига қисқача “тасаввуф” дейилади.

Нақшбандий тарбияси махфий зикр усули узра қурилган. Бу усулни танлаган буюк уламолар томонидан ривожлантирилиб, хозирги кунимизга қадар келган. Бу усул ва одоблар Қуръон оятларидан, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларидан ва У зоти шарифнинг асҳоблари розияллоҳу  анҳумларнинг ҳолларидан олинган. Бу тарбия тузуми, бутун борлиги билан Қуръон ва Суннатга боғликдир. Барча тарбия тузуми ва ичидаги одоблар, динимизнинг асосий манбаъларига таянади. Бу одоблар Қуръон ва Суннатда очиқ белгиланган ёки ишорат, далолат ва сукут йўли билан қабул қилинган. Яъни бу йўлда Исломнинг руҳига мос келмаган ҳеч нарса йўқ.

Фақихлар қандай фиқх соҳасида ижтиход қилиш ҳуқуқига эга бўлсалар, комил муршидлар ҳам аҳлоҳ ва тарбия соҳасида ижтиход қилиш, янги усуллар белгилаш ҳуқуқига эгалар.

Бу тарбия тузуми янги бир дин эмас; диннинг аҳлоқ сабоқларини таълим ва татбиқ этувчи бир мактаб. Ғояси инсонни гўзал аҳлоқ ва Аллоҳ розилигига эриштирмоқдир. Услуби мухаббат билан қалбларни улуғ Аллоҳга боғламоқдир. Асосий усули махфий зикр, гуруҳ зикри, мухаббат, сухбат, робита, таважжух (хайрихохлик), тасарруф (тежамкорлик), хизмат ва одоб билан нафснинг ёвуз сифатлардан тозаламоқ.

Динимизнинг бизга ўргатган амал ва одоблари икки қисмда тўпланади:

1.Зоҳирий ибодат (ҳол)лар: Вужудимизнинг ташқи аъзолари билан қилинган барча ибодатларни ўз қамровига олади. Еб-ичмоқ, тозалик, савдо-сотиқ, оила ҳуқуқи каби вазифалар ҳам бу кисмга киради. Бу вазифа ва одоблар фиқх китобларида тушинтирилган. Қайси вазифани қилсак, унга боғлик илоҳий амрни ва одобни ўрганишимиз керак.

2.Ботиний ҳоллар: Бу қисмга, қалбнинг ғафлатдан уйғониши ва зикр билан тирилиши, нафснинг маънавий хасталиклардан покланиши, руҳнинг илоҳий хузурга юксалиши, шундай қилиб, инсоннинг илоҳий нур, илм, ишқ, одоб ва гўзал аҳлоқга етишиши киради. Зоҳиран ва ботинан тарбия олган инсон эга бўла оладиган энг буюк неъмат - гўзал бандаликдир. Бу ҳолга қисқача эҳсон мартабаси дейилади. Ҳамма инсонлар бу одоб ва неъматларга чақирилинади.

Зоҳирий ва ботиний одобларни сақлаган кимса эхсон мартабасига эга бўлади. Бу мартабага эришган кимса улуғ Аллоҳ томонидан севилади, Унинг хузурида қабул кўради. Қалби илоҳий севги, хушуъ, хаё ва хошят (хавф) билан тўлади.

 

 Муаллиф:  Хусайн Хамдамов

Саййид Мухйиддин Махдум ўрта махсус ислом билим юрти мударриси

Мақолани улашиш

Шиоримиз:

Аҳли сунна ва жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш, Қуръон ва суннатни ўрганиб амал қилиш, исломий маърифат таратиш, салафи солиҳ – улуғ мужтаҳидларга эргашиш, кенгбағирлик ва биродарлик руҳини тарқатиш.

Cўнгги мақолалар

Янгиликлар

Саҳифамиздаги янгиликлардан хабардор бўлиш

Савол бермоқ

Савол-жавоб рукнига бериладиган саволларни, ушбу саҳифадан беришингиз мумкин ёки tazkiya@islom.uz емаилга мактуб йўллашингим мумкин.