Тасаввуфнинг вазифалари кўп бўлиб, улардан баъзилари ҳақида тўхталиб ўтайлик:
1. Муҳаққиқ уламолар тасаввуфни ботиний, яъни, ички фиқҳ дейдилар.
Бундан фиқҳ икки қисмга: зоҳирий – ташқи ва ботиний – ичкига бўлиниши келиб чиқади.
Аллоҳ таоло ҳадиси қудсийда:
«Одам боласининг ҳамма амали ўзи учун, фақат рўза Мен учундир ва унинг мукофотини Мен – Ўзим берурман. Рўзадорнинг оғзидаги ҳид Аллоҳ ҳузурида мушку анбар ҳидидан ҳам хушбўроқдир», деган».
Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.