Тазкия нима

Дунё – улкан мактабдир

Дунё – улкан мактабдир. Унда ҳар қанча аълочи бўлмагин, фақат вафотинг ҳақида шаҳодатнома оласан, холос!
Агар Аллоҳнинг «сатр», яъни беркитувчи ридоси бўлмаганида, баданимиз айблар билан илма-тешик, бўйинларимиз эса қаттиқ хижолатдан синиқ бўлар эди.
«Ҳасбуналлоҳу ва ниъмал вакийл», яъни «Бизга Аллоҳ кифоя. У Зот нақадар яхши вакил!» дейишни унутма, чунки бу сўз ёнғинни ўчиради. Унинг шарофати билан ғарқ бўлаётганлар қутулиб қолади! Унинг шарофати билан адашганлар йўлини топади! Унда мустаҳкам аҳд бор!

Қаноат кўзойнакдир

Қаноат кўзойнакдир. Уни тақиб олсанг, ҳаётни чиройли кўрасан!
Ер устида фақат тавозе билан юр, чунки ер остида қанчадан-қанча қавмлар борки, улар сендан баландроқ.
Сен ризқингнинг қаердалигини билмасанг ҳам, ризқинг сенинг қаердалигингни билади!
Намозхон сажда қилган пайтида уни ўраб турган раҳматнинг қай даражада эканини билса эди, бошини асло кўтармас эди! Аллоҳим, ҳузурингда сажда қилган ҳолимда жонимни ол! Аллоҳим, мендан батамом рози ҳолингда жонимни ол!
Темирнинг занги бўлганидек, қалбнинг ҳам занги бор. Уни истиғфор ялтиратиб, жило беради!
Page 9 of 38

Шиоримиз:

Аҳли сунна ва жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш, Қуръон ва суннатни ўрганиб амал қилиш, исломий маърифат таратиш, салафи солиҳ – улуғ мужтаҳидларга эргашиш, кенгбағирлик ва биродарлик руҳини тарқатиш.

Cўнгги мақолалар

Янгиликлар

Саҳифамиздаги янгиликлардан хабардор бўлиш

Савол бермоқ

Савол-жавоб рукнига бериладиган саволларни, ушбу саҳифадан беришингиз мумкин ёки tazkiya@islom.uz емаилга мактуб йўллашингим мумкин.