Тазкия нима

Ризқим менинг қаердалигимни билмайди, деб қўрқма, ризқинг сенинг манзилингни жуда яхши билади. Сен унга етиша олмасанг ҳам, у сенга аниқ етиб келади.

Ким Аллоҳдан қўрқса...

Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ: «Ким Аллоҳдан қўрқса, Аллоҳ барчани ундан қўрқадиган қилиб қўяди», дедилар.

Намоз ўқиб...

Аллоҳим! Намоз ўқиб бўлиб эмас, ўқиётиб роҳатланадиганлардан қилгин!
Келажакни ўйлаб ташвишланма. Мен хоҳлайман, сен хоҳлайсан... лекин Аллоҳнинг хоҳлагани бўлади.
Роббим! Гуноҳларим қалбимни эзса, унинг кечирилишини мен учун осон қилиб, қалбимни шод айла!
Қай бир нарсага муҳаббат қилсанг, албатта, унинг қули бўласан. У Зот эса Ундан ўзгага қул бўлишингни севмас. Ибн Атоуллоҳ Сакандарий раҳматуллоҳи алайҳнинг ушбу ҳикматининг шарҳида шайх Аҳмад Зарруқ раҳматуллоҳи алайҳ қуйидагиларни айтади:
Нафсингни тадбирдан хотиржам қил. Бас, сендан бошқа Зот сенинг ўрнингга қилиб қўйган ишни сен ўзинг учун қилма. Ибн Атоуллоҳ Сакандарий раҳматуллоҳи алайҳ ушбу ҳикматда: «Турли ношаръий «чора-тадбирлар»ни қилиб, ўзингни ўзинг қийнама. Зотан, Аллоҳ таоло сен учун керак тадбирни Ўзи қилиб қўйган. У Зот сен учун қилиб қўйган нарсани сен ўзинг…
Қалбингда Аллоҳга муҳаббат катталашгач, барча нарса арзимас бўлиб бораверади!
Page 4 of 21

Шиоримиз:

Аҳли сунна ва жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш, Қуръон ва суннатни ўрганиб амал қилиш, исломий маърифат таратиш, салафи солиҳ – улуғ мужтаҳидларга эргашиш, кенгбағирлик ва биродарлик руҳини тарқатиш.

Cўнгги мақолалар

Янгиликлар

Саҳифамиздаги янгиликлардан хабардор бўлиш

Савол бермоқ

Савол-жавоб рукнига бериладиган саволларни, ушбу саҳифадан беришингиз мумкин ёки tazkiya@islom.uz емаилга мактуб йўллашингим мумкин.