Тазкия ҳикматлари
Жаннат ҳовлилари зикр билан қурилади. Зикр тўхтаса, уларнинг қурилиши ҳам тўхтаб қолади. «Субҳаналлоҳ, валҳамдулиллааҳ, ва лаа илааҳа иллаллоҳ, валлоҳу акбар!»
Ёмон суҳбатдош билан ўтиргандан кўра ёлғиз ўтирган яхши. Имом Шофеъий
Роббим! Бизни ғафлат пайтида тўсатдан келадиган ўлимдан йироқ қил.
Энг ёмон ақл (умматга раҳмат қилиб берилган) ихтилофни хилофга (низога) айлантириб юборганидир.
Нимаики хоҳласанг, қўлга киритишинг мумкин. Лекин мазлумнинг бир дуоибади билан бор-будингдан айриласан!
Уч ҳолатда одамлар сен ҳақингда гапиришади: – Сен эга бўлган нарсага етиша олмаганда; – Сендек бўла олишмаганда; – Сен билан алоқа ўрната олишмаганда.
Бир аёл мушукка озор бергани учун дўзахга тушди. Ҳайвонга озор берган кишининг жазоси шундай экан, инсонга озор берган кишининг аҳволи қандай бўларкин?
Қалбга озор етказган сўзларни ўчирғич билан ўчириш мумкин. Лекин уларнинг қалбга етказган жароҳатини ўчирғич ўчира олмайди.
Уйларга уларнинг дарвозасига қараб баҳо берманг. Бу дарвозалар ортида олтин руҳиятли инсонлар бор!
Ким «Субҳаналлоҳил ъазийм ва биҳамдиҳи» деса, унинг учун жаннатда бир туп хурмо дарахти экилади.