Тазкия ҳикматлари
Уйқудан олдин калимаи шаҳодат айтишни унутманг. Ахир қачон абадий уйқуга кетишингизни билмайсиз!
Ўқимайдиганлар ўқишни билмайдиганлардан афзал бўлмайди.
Ростгўйлик худди тасбеҳнинг ипига ўхшайди. У узилса, кишининг барча фазилатлари сочилиб кетади.
Овозлар баландлашса, шовқин-суронга айланиб кетади. Лекин Қуръон тиловат қилувчиларнинг овози қанча баландлашса ҳам, фақат хушуъни – Аллоҳдан қўрқишни зиёда қилади. Аллоҳим, бизни Қуръон аҳлидан қилгин!
Дарду ҳасратларимга саждадан бошқа даво топмадим.
Роббим! Дунёда ҳеч нарсанинг бардавомлигини кўрмаяпман! Унинг ҳолати тўғриланганини ҳам кўрмаяпман! Аллоҳим! Дунёда мени илм билан гапирадиган, ҳилм билан жим турадиганлардан қилгин!
Баъзан Аллоҳ сен хоҳлаган нарсани эҳтиёжинг тушган пайтда бериш учун сўраган пайтингда бермайди.
Муваффақиятсизликка учрамайдиган, гумонлар ёки ёмон ниятлар аралашмайдиган бирдан-бир алоқа инсоннинг Робби билан алоқасидир.
Аллоҳим! Қалбнинг қорайишидан, виждоннинг ўлишидан ва ёмон хотимадан мени йироқ қил!
Қанийди ҳаёт бир ҳикоя бўлса ва қалам билан ёзилса-ю, мозийдаги эслашга лойиқ бўлмаган нарсаларни ўчириб ташласам.