Орифлардан бири: «Дунёда шундай бир жаннат борки, ким унга кирмаса, охират жаннатига ҳам кирмайди», деди. «У нима экан?» дейишди. Шунда у: «Аллоҳнинг муҳаббати ва Унинг зикри», деб жавоб берди.
Ҳар бир мусулмоннинг бошқа мусулмонларда бир қанча ҳақлари бордир. Баъзиларни амал қилиш учун ўрганиб чиқамиз.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Мусулмоннинг мусулмондаги ҳаққи олтитадир», дедилар.