Тазкия нима
Ҳақиқий рўза узлатга чиқиб, кун бўйи ухлаш ва туни билан телевизор қаршисида бедор бўлиш эмас. Аллоҳ бундай рўзадан беҳожатдир. Уни эгасига қайтариб, рўзасини қабул қилмайди.
Аллоҳ ҳикмати билан бандага бир эшикни ёпса, раҳмати билан икки эшикни очади.
Аллоҳга элтувчи йўл узундир. Бу йўлнинг охирига етишинг муҳим эмас, умринг шу йўлда якун топиши муҳим.
Имом Шофеъий айтадилар: «Агар Аллоҳ томон отланган бўлсанг, югур. Қийинлашса, югуришни янада тезлат. Чарчасанг, пиёда юр. Шунга ҳам қурбинг етмаса, эмаклаб бўлса ҳам юр. Лекин орқага қайта кўрма!»
Қуръони Карим эркак билан аёлнинг алоқасини ишқ деб эмас, меҳр деб атади. Зеро, «ишқ» сўзида шаҳват маъноси кучлироқ, «меҳр» сўзида эса инсонийлик ва мулойимлик кўпроқ.
Жаннат ҳовлилари зикр билан қурилади. Зикр тўхтаса, уларнинг қурилиши ҳам тўхтаб қолади. «Субҳаналлоҳ, валҳамдулиллааҳ, ва лаа илааҳа иллаллоҳ, валлоҳу акбар!»
Ёмон суҳбатдош билан ўтиргандан кўра ёлғиз ўтирган яхши. Имом Шофеъий
Роббим! Бизни ғафлат пайтида тўсатдан келадиган ўлимдан йироқ қил.