Тазкия нима
Ким мол-дунёсига суянса, моли камайиб борур! Ким мансабига суянса, хор бўлур! Ким ақлига суянса, ақли заиф бўлур! Ким илмига суянса, адашур! Ким одамларга суянса, малол кўрилур! Аммо ким Аллоҳга суянса, камаймас, хор бўлмас, ақли заифлашмас, адашмас ва малол ҳам кўрилмас!
Ҳамма нарсани синдирсанг ҳам, етимнинг қалбини синдириб қўйма!
Саҳл айтади: «Ким ортиқча нарсалар билан машғул бўлса, парҳезкорликдан маҳрум бўлибди».
Роббим! Ўзингдан ўзгага муҳтож қилиб қўйма! Эҳтиёжимни фақат Ўзингга тушадиган қил!
Шифобахш тавба ва гуноҳкорлик дардининг муолажа йўли Билгилки, одамлар икки қисмга бўлинади:Биринчиси, ёшлик бебошликларидан холи, ёмонликдан узоқ бўлиб, яхшиликда вояга етган йигит. У ҳақда Расуллулоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ёшлик бебошликлардан холи бўлиб вояга етган йигитга Раббингиз ҳам ҳайратланади" (Аҳмад ва Табароний ривояти).
Тавба қилувчи нималарга шошилмоғи лозим? Билгил, олдин эслатганимиздек, кичик ё катта гуноҳни атайин ёки билмасдан содир этган кишига тавба қилиш, надомат чекиш ва гуноҳнинг зидди – савоб иш билан гуноҳини ювиш вожиб. Агар шаҳвати ғолиб келиб, гуноҳни тарк этишга нафсида азм уйғонмаса, иккита вожибнинг биттасини бажаришдан ожизлик қилган бўлади. Лекин…
Сенга ёмонлик қилганни кечира қол, эҳтимол, у надомат қилаётгандир. Золим эмас, мазлум бўлганинг учун Аллоҳга ҳамд айтсанг-чи!
Дунё – улкан мактабдир. Унда ҳар қанча аълочи бўлмагин, фақат вафотинг ҳақида шаҳодатнома оласан, холос!