Тазкия ҳикматлари

Шундай қавмларни кўрдимки, айблари йўқ эди. Лекин бировларнинг айбини гапира бошлашган эди, Аллоҳ уларнинг ўзларини ҳам айбли қилиб қўйди. Яна бир қавмларни кўрдимки, айблари бор эди. Бировларнинг айбини айтишдан тилни тийишган эди, Аллоҳ уларнинг айбларини яширди. Ҳасан Басрий.
Ҳар бир ёлғон ҳақиқат бўлиб кўриниш учун яна битта, тоғдек ёлғонга муҳтож бўлади! Ҳар қанча ёлғон гапирсанг ҳам, одамлар уни ҳар қанча тасдиқлашса ҳам, барибир Аллоҳни алдай олмайсан! Ўз нафсингни ҳам алдай олмайсан! Ҳаётлигингда ўзингга қандай қарайсан? Вафот этганингда Роббинг ҳузурида қандай турасан?
Намозда бўлсанг, қалбингни эҳтиёт қил! Одамлар орасида бўлсанг, тилингни эҳтиёт қил! Бировнинг уйида бўлсанг, кўзингни эҳтиёт қил! Овқат устида бўлсанг, ошқозонингни эҳтиёт қил! Икки нарсани ҳеч эслама: Биринчиси: Одамларни сенга қилган ёмонлигини; Иккинчиси: Одамларга қилган яхшилигингни. Икки нарсани асло унутма: Биринчиси: Аллоҳ азза ва жаллани. Иккинчиси: Охират диёрини.

Кўз қалбга эргашади

Кўз қалбга эргашади. Агар қалб юмшоқ бўлса, кўз ёш тўкади. Бордию қотиб кетса, кўз ёш тўкишдан тўхтаб, қурийди!

Аллоҳга тақво қил!

Аллоҳга тақво қил! Бепарво бўлсанг ҳам, У Зот кутмаган томонингдан ризқ бераверади! Ризқ берувчи Аллоҳ экан, нега камбағалликдан қўрқасан? Ахир қушга ҳам, денгиздаги китга ҳам У Зот ризқ беради-ку! Кимдир ризқ фақат куч, ақл билан топилади, деб ўйласа, у ҳолда чумчуқ ёки бургут ҳеч нарса ея олмас эди.
Умр тугаб боряпти, ажал яқин. Мен эса Роббимнинг ҳузурида ҳанузгача нуқсонга йўл қўймоқдаман! Роббим! Сендан шундай тавба сўрайманки, ортидан гуноҳ қилмайин!
Жаҳаннам дарвозаларининг номлари (Аллоҳ барчамизни ундан асрасин): Биринчи дарвоза: Жаҳаннам. Иккинчи дарвоза: Саъийр. Учинчи дарвоза: Лазо. Тўртинчи дарвоза: Ҳутома. Бешинчи дарвоза: Сақор. Олтинчи дарвоза: Жаҳийм. Еттинчи дарвоза: Ҳовия. Мана шу жаҳаннамнинг тубидир.

Подшоҳларнинг тожи

Подшоҳларнинг тожи олтиндан бўлади. Йигитнинг тожи эса, одобдан бўлади.
Бир кунда беш маҳал намоз ўқиймиз. Бир ойда 150 маҳал намоз бўлади. Бир йилда 1800 маҳал намоз бўлади. Ўн йилда 18000 маҳал намоз бўлади. Эллик йилда тахминан 90 минг намоз бўлади! Маккадаги Масжидул Ҳарамда ўқилган битта намоз эса 100 минг намозга баробар бўлади! Аллоҳим! Байтингда, Ҳарами шараифда намоз ўқишни насиб…
Тилингни «Аллоҳуммағфирлий» («Аллоҳим, мени мағфират қил») дейишга одатлантир. Аллоҳнинг шундай соатлари борки, унда дуо рад қилинмайди.

Шиоримиз:

Аҳли сунна ва жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш, Қуръон ва суннатни ўрганиб амал қилиш, исломий маърифат таратиш, салафи солиҳ – улуғ мужтаҳидларга эргашиш, кенгбағирлик ва биродарлик руҳини тарқатиш.

Cўнгги мақолалар

Янгиликлар

Саҳифамиздаги янгиликлардан хабардор бўлиш

Савол бермоқ

Савол-жавоб рукнига бериладиган саволларни, ушбу саҳифадан беришингиз мумкин ёки tazkiya@islom.uz емаилга мактуб йўллашингим мумкин.