Тазкия ҳикматлари

Бир замонлар нархлар ошиб кетди. Шунда солиҳ салафлардан бири айтди: «Аллоҳга қасамки, бир дона арпанинг дони бир динор бўлиб кетса ҳам эътибор бермайман. У Зотга менга буюрганидек ибодат қилавераман. У Зот ҳам менга ваъда берганидек ризқ ато этаверади».

Инсон бўл

Шундай замонда яшаяпмизки, агар тошга «Инсон бўл», дейилса, тош: «Узр! Дийдам у даражада қаттиқ эмас», дейди.
Луқмони ҳакимдан: «Ҳикматни кимдан ўргандингиз?» деб сўрашди. «Жоҳиллардан. Уларда қандай айб кўрсам, шундан четлашдим», дедилар.
Дунё ва ундаги нарсалар учун ўкинма! Ҳаммамиз ҳам бу дунёга меҳмонмиз!
«Бахт» сўзи Қуръоннинг биргина жойида келган: «Бахтиёрлар жаннатдадирлар, унда мангу қолувчидирлар» (Ҳуд сураси, 108-оят). Ҳақиқий бахт-саодат бу дунёда эмас, балки жаннатда бўлишини билдириш учун шундай келган.
Қуръон тиловатини кўпайтир, шунда қалбинг кучли бўлиб, руҳинг покланади.
Бўладиган иш заиф бўлсанг ҳам амалга ошаверади. Бўлмайдиганига эса куч-қувватинг билан ҳам етиша олмайсан!
Роббимнинг ҳузурида ҳамма нарса яқиндир. Ҳатто бироз ёки кўпроқ кечикса ҳам, чунки кечикиши ҳикматга биноандир. Роббим, барча ишларимни Ўзингга топширдим!
Қуръон эшитган пайтда, зикр мажлисларида ва холи қолган вақтларингда қалбингни қидир. Агар уни шу уч ўринда топмасанг, Аллоҳдан қалб ато қилишини сўра, чунки сенда қалб йўқ экан!

Дунё учун ғам ема

Дунё учун ғам ема. Унинг боши йиғи, ўртаси машаққат, охири йўқликдир! Сен охиратинг учун амал қилиб қол! Унинг боши учрашув, ўртаси ҳадя, охири эса абадиятдир.

Шиоримиз:

Аҳли сунна ва жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш, Қуръон ва суннатни ўрганиб амал қилиш, исломий маърифат таратиш, салафи солиҳ – улуғ мужтаҳидларга эргашиш, кенгбағирлик ва биродарлик руҳини тарқатиш.

Cўнгги мақолалар

Янгиликлар

Саҳифамиздаги янгиликлардан хабардор бўлиш

Савол бермоқ

Савол-жавоб рукнига бериладиган саволларни, ушбу саҳифадан беришингиз мумкин ёки tazkiya@islom.uz емаилга мактуб йўллашингим мумкин.