Тазкия ҳикматлари

Сукутнинг етти фойдаси: Биринчиси: Қийинчиликсиз ибодат. Иккинчиси: Безаксиз зийнат. Учинчиси: Ҳукмронликсиз ҳайбат. Тўртинчиси: Тўсиқсиз қўрғон. Бешинчиси: Узр айтишдан беҳожатлик. Олтинчиси: Кироман котибийн (елкадаги икки котиб фаришта) учун роҳат. Еттинчиси: Жоҳилият айбларидан тўсиқ.
Жаннатда асло йиғламаймиз! Жаннатда асло маҳзун бўлмаймиз! Жаннатда асло ажралмаймиз! Жаннатда асло кек сақламаймиз! Жаннатда асло рашк қилмаймиз! У ерда оғриқ ҳам йўқ, кутиш ҳам йўқ! Жаннат бирдан-бир орзу қилинадиган нарсаки, унинг салоҳияти тугамайди! Аллоҳим! Сендан розилигингни ва жаннатни сўраймиз! Ғазабинг ва дўзахингдан паноҳ тилаймиз!
Ҳеч кимдан раҳмат кутма! Сенга Ас-Сомад сифатли Зот – Аллоҳнинг савоби кифоя қилади! Ношукр, кўрнамакларга, манфур ҳасадчиларга парво қилма!
Йўқотган нарсангга хафа бўлма. Эҳтимол, у қўлингда бўлса, хафалигинг зиёда бўлар?
Ким ғам-ташвишини одамларга шикоят қилса, ғами зиёда бўлади. Ким ғам-ташвишини Аллоҳга шикоят қилса, ғамдан фориғ бўлади.
Ҳаётинг машаққатли бўлиб қолса, хафа бўлма! Эҳтимол, Аллоҳ нидо қилган овозингни эшитишга муштоқдир!

Яхши гумон қилиб

Яхши гумон қилиб, сўнг афсусланганинг ёмон гумон қилиб, сўнг афсусланганингдан яхшироқдир.
Роббим, Сен яхши кўрган нарса туфайли яхши кўрган нарсамни ташладим. Сен нимани яхши кўрсанг, ҳаммасини мен ҳам яхши кўрайин. Сен яхши кўрган нарсаларни қилишимни тақдиримга ёзгин. Сени яхши кўриш мен яхши кўрган нарсанинг ғоясидир.
Дўстингни билмоқчи бўлсанг, у билан сафар қил. Инсоннинг асл қиёфаси сафарда билинади. Нима учун сафар «сафар» деб номланган? Инсоннинг хулқи ва табиатидаги ниқобини очиб ташлагани учун. («Сафара» феъли «Ниқобини олиб, юзини очди» деган маънони англатади)
Қалбдан чиққан нарса қалбларгача ёриб ўтади. Тилдан чиққан нарса қулоқдан нарига ўта олмайди.

Шиоримиз:

Аҳли сунна ва жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш, Қуръон ва суннатни ўрганиб амал қилиш, исломий маърифат таратиш, салафи солиҳ – улуғ мужтаҳидларга эргашиш, кенгбағирлик ва биродарлик руҳини тарқатиш.

Cўнгги мақолалар

Янгиликлар

Саҳифамиздаги янгиликлардан хабардор бўлиш

Савол бермоқ

Савол-жавоб рукнига бериладиган саволларни, ушбу саҳифадан беришингиз мумкин ёки tazkiya@islom.uz емаилга мактуб йўллашингим мумкин.