Тазкия нима

«...Улар у жойда олтиндан бўлган билакузуклар ва марварид-маржонлар билан безанурлар, либослари эса ҳарир-ипак бўлур» (Ҳаж, 23-оят).Бу хусусда оятлар кўп. Уларнинг тафсилоти ҳадисларда келади. Абу Ҳурайра Пайғамбар алайҳиссаломдан ривоят қилади: «Жаннатга кирган киши неъматлар ила бахтиёр, кулфатлардан узоқ бўлади. Унинг кийими ҳечам тўзмайди, ёшлиги боқий қолади. Жаннатда шундай неъматлар борки, уларни…
Жаннат сувратини хаёлингда жонлантир. Жаннат аҳлининг бахтиёрлиги ва бу дунёнинг ҳузур-ҳаловатини деб абадий бахтиёрликдан маҳрумларнинг ҳасрати ҳақида тафаккур эт.
Мана, охиратнинг ғам ва қайғуга тўла диёри билан танишдинг. Билгинки, бунинг муқобилида яна бошқа бир диёр ҳам бор. Бу диёрнинг неъматлари, суруру қувончлари ҳақида фикр эт. Бу икки диёрнинг биридан узоқлашган киши, шубҳасиз, иккинчисида қарор топади. Бас, жаҳаннам даҳшатлари ҳақида узоқроқ ўйла, қалбинг хавфга тўлсин.

Энг яхши кунинг

Одамларнинг сенга эҳтиёжи борлиги чинакам неъматдир. Сен буни малол олма, яна азобга айланиб кетмасин. Билгинки, энг яхши кунинг – истовчи эмас, исталадиган одам бўлган кунларингдир.

Энг аҳмоқ одам

Ўзининг фазилатли эканига кўпроқ ишонган одам энг аҳмоқ одамдир. Ўзини қаттиқроқ айблайдиган одам энг ақлли одамдир.

Кўз ёшинг

Кўз ёшингни артиш ўрнига, унинг такрор оқишига сабаб бўладиган нарсани ҳаётингдан ўчириб ташла.

Эй дўстим!

Эй дўстим! Мени бирор гуноҳ ёки ноҳақлик устида кўрсанг, менга насиҳат қилиб, тўғри йўлга бошла. Сиқилиб қолишимдан қўрқма, дунёда бир кун сиқилсам сиқилай. Аммо охиратда бир умр сиқилишга чидай олмайман!
Бир ўзимга насиҳат қилсанг, ҳақиқатан ҳам насиҳат қилган бўласан. Лекин кўпчиликнинг олдида насиҳат қилсанг, мени шарманда қилган бўласан. Имом Шофеъий
Page 2 of 17

Шиоримиз:

Аҳли сунна ва жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш, Қуръон ва суннатни ўрганиб амал қилиш, исломий маърифат таратиш, салафи солиҳ – улуғ мужтаҳидларга эргашиш, кенгбағирлик ва биродарлик руҳини тарқатиш.

Cўнгги мақолалар

Янгиликлар

Саҳифамиздаги янгиликлардан хабардор бўлиш

Савол бермоқ

Савол-жавоб рукнига бериладиган саволларни, ушбу саҳифадан беришингиз мумкин ёки tazkiya@islom.uz емаилга мактуб йўллашингим мумкин.