Мухаррир

Мухаррир

Эй дўстим!

Эй дўстим!

Мени бирор гуноҳ ёки ноҳақлик устида кўрсанг, менга насиҳат қилиб, тўғри йўлга бошла.

Сиқилиб қолишимдан қўрқма, дунёда бир кун сиқилсам сиқилай. Аммо охиратда бир умр сиқилишга чидай олмайман!

Бир ўзимга насиҳат қилсанг, ҳақиқатан ҳам насиҳат қилган бўласан.

Лекин кўпчиликнинг олдида насиҳат қилсанг, мени шарманда қилган бўласан.

Имом Шофеъий

Имом Ғаззолий раҳимаҳуллоҳ айтдилар:

«Аллоҳнинг сендан дунёни тўсиб, сенга шиддат ва балоларни кўпайтираётганини кўрсанг, билгинки, Унинг ҳузурида азизу мукаррам экансан, У Зотнинг ҳузурида ўрнинг бор экан. У Зот сени Ўзининг дўстлари ва сайлаган бандалари йўлига йўлламоқда. У Зот сени кўриб турибди. Ахир, У Зот таолонинг «Роббингнинг ҳукмига сабр қил. Албатта, сен кўз ўнгимиздасан» деган сўзини эшитмаганмисан?  (Тур сураси, 48-оят).

Вафотидан кейин ҳамма ҳам Аллоҳнинг ҳузурига боради. Аммо чинакам бахтли инсон – ҳаётлик давридаёқ Аллоҳнинг ҳузурига борган кишидир.

Бойлик

Бойлик фақат меҳнатга қараб бўлса, эшак олтин чорпоя устида ётган бўлар эди.

Анис Мансур

Мол-дунё бахт келтирмайди, бахтсиз ҳаётимизни кўнгилхушлик билан яшаб ўтказишга имкон беради, холос!

Тугаб битаётган дунёнинг ташвишларига алданаётган, эй ғофил нафс! Сен энди буткул ташлаб кетаётган ўткинчи уйнинг эмас, балки абадий қолиш учун кўчиб ўтаётган охират уйингнинг ғамини е! Чунки ҳар бир инсоннинг жаҳаннамга туширилиши сенга яхши маълум:

Билгил! Кавсар ҳовузи улуғ ҳурматдир. Бу улуғ ҳурмат пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломга тегишлидир. Ҳовузнинг тавсифи ҳадисларда батафсил изоҳланган. Умидимиз, Оллоҳ таоло бизни бу дунёда ҳовуз ҳақида хабардор қилиш ва охиратда унинг тотини тотиш билан ризқлантирсин.

Қадарга рози бўлганимизда Аллоҳга ҳамд бўлсин!

Хурсанд бўлганимизда ҳам Аллоҳга ҳамд бўлсин!

Хафа бўлганимизда ҳам Аллоҳга ҳамд бўлсин!

Қувонганимизда ҳам Аллоҳга ҳамд бўлсин!

Касал бўлганимизда ҳам Аллоҳга ҳамд бўлсин!

Мушкуллар ечилганда ҳам Аллоҳга ҳамд бўлсин!

Орзуларимиз жаннатга кўчган пайтда ҳам Аллоҳга ҳамд бўлсин!

Дунё биз учун тор бўлиб қолганда ҳам Аллоҳга ҳамд бўлсин!

Ҳар қандай ҳолатда ҳам Аллоҳга ҳамд бўлсин!

Мевани узишга шошилма! Сабр қил!

Яхши нарса эккан бўлсанг, кейинроқ бўлса ҳам мевасини беради.

Page 21 of 38

Шиоримиз:

Аҳли сунна ва жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш, Қуръон ва суннатни ўрганиб амал қилиш, исломий маърифат таратиш, салафи солиҳ – улуғ мужтаҳидларга эргашиш, кенгбағирлик ва биродарлик руҳини тарқатиш.

Cўнгги мақолалар

Янгиликлар

Саҳифамиздаги янгиликлардан хабардор бўлиш

Савол бермоқ

Савол-жавоб рукнига бериладиган саволларни, ушбу саҳифадан беришингиз мумкин ёки tazkiya@islom.uz емаилга мактуб йўллашингим мумкин.