Мухаррир
Ёстиқ устида йиғлама! У ҳеч нарсани ўзгартира олмайди!
Тургин-да, жойнамозинг устида йиғла! Аллоҳ қийинчиликдан кейин осонлик ато қилади!
Али каррамаллоҳу важҳаҳу.
Бу ҳаётда бир кишига астойдил суянма! Зулуматли маконларда ҳатто соянг ҳам сендан чекинади!
Тавба сабоғи
Ҳар бир ишда ўзининг борлиги ва бирлигини намоён этиб қалбларга нурли йўл солган Зот — Оллоҳ таолога беадад ҳамду санолар бўлсин. Яратган эгамнинг дийдорига фақат салим қалб билан етиш мумкинлигини башорат этган ва бу йўлда инсониятга намуна бўлган ҳабиб Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломга, унинг аҳли байтлари ва асҳобига салавоту саломлар бўлсин.
Биродар! Илмга олти нарса билангина эришасан:
- Зийраклик.
- Ўта қизиқувчанлик.
- Жидду жаҳд.
- Кифоя қилгудек таом.
- Устоз суҳбати.
- Узоқ муддат.
Ким дўст хоҳласа, Аллоҳ кифоя қилур!
Ким ҳамроҳ хоҳласа, Қуръон кифоя қилур!
Ким бойлик хоҳласа, қаноат кифоя қилур!
Ким мавъиза хоҳласа, ўлим кифоя қилур!
Ким бу тўрт нарсага қаноат қилмаса, Аллоҳ ҳидоят қилур!
Кунлардан шикоят қилма, уларнинг ўрнини босувчи йўқ!
Дунёга хафа бўлма, модомики охири жўнашдир!
Аллоҳга ишон, У Зотнинг тенги йўқдир!
Унга шукр қилиб яша, барча нарсани гўзал ҳолда кўрасан!
Хулқ-атворини, табиатини ислоҳ қилиш мақсадида Қуръонга талпинадиган қавмга олқишлар бўлсин!
Болажоним! Олтин олов билан синалади. Солиҳ банда бало билан синалади. Аллоҳ бир қавмни яхши кўрса, уларни бало билан синайди. Ким рози бўлса, унинг учун розиликдир. Ким ғазаб қилса, унинг учун ғазабдир.
Луқмони ҳаким ҳикматларидан.
Кўпинча бахт-саодат қидирамиз, ваҳоланки, у ёнгинамизда бўлади. Худди кўпинча кўзимизда турган кўзойнакни қидирганимиз каби.