Мухаррир
Тилингни «Аллоҳуммағфирлий» («Аллоҳим, мени мағфират қил») дейишга одатлантир. Аллоҳнинг шундай соатлари борки, унда дуо рад қилинмайди.
Тавбанинг давомийлигига кўра бандаларнинг тоифаларга бўлиниши
Билгилки, тавба қилувчилар тўрт табақага бўлинади.
Биринчи табақа: Бу табақадагилар гуноҳдан тавба қилиб, умрининг охиригача тавбасида мустаҳкам туради. Шу йўл билан ўтган хатоларини ўнглаб, қайта уларни такрорламасликка нафсини иқрор этади. Тавбада мустақим туриш дегани мана шудир. Бу мартабага етган киши савоб ишларга пешқадам бўлади, ёмонликларини яхшиликка ўзгартириб боради. Мазкур тавбанинг номи – "ат-тавбатун насуҳ"дир. Насуҳ тавбага йўғрилган сокин нафс эса "ан-нафсул мутмаинна" (хотиржам нафс) дейилади. Хотиржам нафс Оллоҳ ато этган неъматлардан рози бўлган ва Оллоҳ ҳам унинг амалларидан рози бўлган ҳолда Раббига қайтади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу сўзлари шундай зотларга ишорадир: "Оллоҳ таолонинг зикри билан маст бўлган бандалар зикр туфайли гуноҳ юкларидан халос бўладилар ва қиёматда (қушдай) енгил бўлиб турадилар" (Термизий ривояти).
МУКАММАЛ ТАВБА ШАРТЛАРИ
Юқорида тавбанинг надомат-пушаймондан иборат экани ва надоматдан сўнг азм ва қасд келишини айтиб ўтган эдик. Дарҳақиқат, илм, яъни, гуноҳнинг маҳбубдан тўсувчи нарса эканини билиш надоматни келтириб чиқаради. Илм, надомат ва азм каби мазкур сифатларнинг ҳар бирида давомлилик ва мукаммаллик хусусияти мавжуд. Шунингдек, бу мукаммалликнинг аломати, давомийликнинг шарти бор.
Қалбнинг маҳбубини йўқотган пайтдаги алами надоматдир. Надоматнинг аломати – узун ҳасрат, чуқур ҳазинлик, тўхтовсиз кўзёш ва фикр. Фарзандига ёки яқин бир кишисига етган мусибатни ҳис этган киши узоқ вақтгача бу мусибат таъсиридан қутулолмайди, тинимсиз йиғлайди.
Энди айтингчи, кишига ўзидан азизроқ ким бор? Оловдан ҳам шиддатли уқубат борми? Гуноҳ жазо учун энг муносиб сабаб эмасми? Оллоҳ ва Расулидан кўра ростгўйроқ хабар берувчи борми?
Кичик гуноҳни катта гуноҳга айлантирувчи сабаблар
Билгил, шундай сабаблар борки, улар кичик гуноҳни катта гуноҳга айлантириб қўяди. Гуноҳдан тийилмаслик, гуноҳ қилишда давом этиш шундай сабаблар жумласидандир. Чунончи, айтилди: "Гуноҳ кичик бўлса ҳам, ундан қайтилмас экан, энди бу гуноҳ кичик дейилмайди. Гуноҳ бўлса ҳам, истиғфор бор экан, у гуноҳ катта ҳисобланмайди".
Сукутнинг етти фойдаси:
Биринчиси: Қийинчиликсиз ибодат.
Иккинчиси: Безаксиз зийнат.
Учинчиси: Ҳукмронликсиз ҳайбат.
Тўртинчиси: Тўсиқсиз қўрғон.
Бешинчиси: Узр айтишдан беҳожатлик.
Олтинчиси: Кироман котибийн (елкадаги икки котиб фаришта) учун роҳат.
Еттинчиси: Жоҳилият айбларидан тўсиқ.
Жаннатда асло йиғламаймиз!
Жаннатда асло маҳзун бўлмаймиз!
Жаннатда асло ажралмаймиз!
Жаннатда асло кек сақламаймиз!
Жаннатда асло рашк қилмаймиз!
У ерда оғриқ ҳам йўқ, кутиш ҳам йўқ!
Жаннат бирдан-бир орзу қилинадиган нарсаки, унинг салоҳияти тугамайди!
Аллоҳим! Сендан розилигингни ва жаннатни сўраймиз!
Ғазабинг ва дўзахингдан паноҳ тилаймиз!
Ҳеч кимдан раҳмат кутма! Сенга Ас-Сомад сифатли Зот – Аллоҳнинг савоби кифоя қилади!
Ношукр, кўрнамакларга, манфур ҳасадчиларга парво қилма!
Йўқотган нарсангга хафа бўлма. Эҳтимол, у қўлингда бўлса, хафалигинг зиёда бўлар?
Ким ғам-ташвишини одамларга шикоят қилса, ғами зиёда бўлади. Ким ғам-ташвишини Аллоҳга шикоят қилса, ғамдан фориғ бўлади.
Ҳаётинг машаққатли бўлиб қолса, хафа бўлма! Эҳтимол, Аллоҳ нидо қилган овозингни эшитишга муштоқдир!