Мухаррир
Баъзан Аллоҳ сен хоҳлаган нарсани эҳтиёжинг тушган пайтда бериш учун сўраган пайтингда бермайди.
Нопок хотинлар нопок эркаклар учундир. Нопок эркаклар нопок хотинлар учундир. Покиза аёллар покиза эркаклар учундир. Покиза эркаклар покиза аёллар учундир. Ана ўшалар у(бўҳтончи)лар айтаётган нарсалардан поклангандирлар. Уларга мағфират ва карамли ризқ бордир.
Муваффақиятсизликка учрамайдиган, гумонлар ёки ёмон ниятлар аралашмайдиган бирдан-бир алоқа инсоннинг Робби билан алоқасидир.
Аллоҳим! Қалбнинг қорайишидан, виждоннинг ўлишидан ва ёмон хотимадан мени йироқ қил!
Қанийди ҳаёт бир ҳикоя бўлса ва қалам билан ёзилса-ю, мозийдаги эслашга лойиқ бўлмаган нарсаларни ўчириб ташласам.
Доимо Аллоҳни зикр қилинг, чунки бу даводир. Одамларни зикр қилишдан четланинг, чунки бу дарддир.
Ал-Хоразмийнинг ажойиб тенгламаси:
Риёзиёт олими ал-Хоразмийдан инсон ҳақида сўрашди. Олим шундай деди:
- Агар инсон яхши хулқ соҳиби бўлса, у 1 га тенг.
- Агар инсон ҳусн соҳиби бўлса, бирнинг ёнига нолни қўш = 10 бўлади.
- Агар инсон бой бўлса, яна бир нолни қўш = 100 бўлади.
- Агар насл-насабли бўлса, яна бир нолни қўш = 1000 бўлади.
- Агар 1 рақами, яъни хулқ йўқ бўлиб кетса, инсоннинг қиймати йўққа чиқиб, нолларнинг ўзи қолади = 000.
Аллоҳ билан дўст бўлганнинг жаннати кўксида, боғи қалбида, қувончи Роббининг розилигидадир.
Нега одамлар бундай?
Уларни қанчалар яхши кўрмайлик, ғазаблари, зиддиятлари ошиб бораверади.
Бошқаларга яқин бўлиш учун мен ҳам нафратланайми энди?!
Сен мени ёмон кўрма! Мен ҳақимда ўзинг чизиб олган суратни ёмон кўряпсан, холос. Аслида бу сурат мен эмас, ўзингсан.