Мухаррир
Энг бахтли одам Воҳидул Аҳад сифатли Зотдан – Аллоҳдан бошқа ҳеч кимдан ҳеч нарсани кутмайдиган кишидир.
Ота-онага истиғфор айтишнинг фазилати:
Киши жаннатдаги даражаси кўтарилганини кўриб, «Булар менга қаердан келди?» дейди. Шунда унга: «Фарзандингнинг сенга айтган истиғфори сабабли даражанг кўтарилди», дейилади.
Эй ҳолатларни ўзгартирувчи Аллоҳим! Ҳолатимни яхши ҳолга ўзгартир!
Тил офатлари:
Ғийбат;
Чақимчилик;
Ёлғон;
Сўкиш;
Лаънат айтиш.
Аллоҳ таоло: «Ҳар бир обрў тўкувчи ва айбловчига вайл бўлсин», деган.
Шифохона атрофини бир марта айланиб чиқсанг, минг марта «Алҳамдулиллаҳ» дейишинг керак бўлади.
Сабр кушойишнинг, яъни мушкулларнинг ечим калитидир. Ана шу калит зангламасин десанг, йиғисиз сабр қил. Роббингнинг «Сабр қилувчиларга хушхабар беринг» деган ваъдасини унутма!
Аллоҳим! Юрагимнинг сўнгги зарбини «Лаа илааҳа иллаллоҳ» шаҳодати билан қилгин!
Камбағал, лекин тақводор йигит бир қизга совчиликка борса, қиз ҳам, отаси ҳам рози бўлишмайди. Бадавлат, лекин фосиқ йигит совчи бўлса, рози бўлиб, «Аллоҳ ҳидоят қилиб қолар», дейишади. Ахир ҳидоятга бошлаган Зот ризқ ҳам беради-ку!
Ким сенга «Бахтли бўлиш учун бой бўлиш шарт», деб айтди? Ким сенга «Бойлар бахтли бўлади», деб айтди? Аллоҳнинг берганига рози бўлган кишигина ҳақиқий бахтиёрдир.
Ҳақиқий рўза узлатга чиқиб, кун бўйи ухлаш ва туни билан телевизор қаршисида бедор бўлиш эмас. Аллоҳ бундай рўзадан беҳожатдир. Уни эгасига қайтариб, рўзасини қабул қилмайди.