Мухаррир
Аллоҳ ҳикмати билан бандага бир эшикни ёпса, раҳмати билан икки эшикни очади.
Аллоҳга элтувчи йўл узундир. Бу йўлнинг охирига етишинг муҳим эмас, умринг шу йўлда якун топиши муҳим.
Имом Шофеъий айтадилар:
«Агар Аллоҳ томон отланган бўлсанг, югур. Қийинлашса, югуришни янада тезлат. Чарчасанг, пиёда юр. Шунга ҳам қурбинг етмаса, эмаклаб бўлса ҳам юр. Лекин орқага қайта кўрма!»
Қуръони Карим эркак билан аёлнинг алоқасини ишқ деб эмас, меҳр деб атади. Зеро, «ишқ» сўзида шаҳват маъноси кучлироқ, «меҳр» сўзида эса инсонийлик ва мулойимлик кўпроқ.
Жаннат ҳовлилари зикр билан қурилади. Зикр тўхтаса, уларнинг қурилиши ҳам тўхтаб қолади.
«Субҳаналлоҳ, валҳамдулиллааҳ, ва лаа илааҳа иллаллоҳ, валлоҳу акбар!»
Энг ёмон ақл (умматга раҳмат қилиб берилган) ихтилофни хилофга (низога) айлантириб юборганидир.
Нимаики хоҳласанг, қўлга киритишинг мумкин. Лекин мазлумнинг бир дуоибади билан бор-будингдан айриласан!
Уч ҳолатда одамлар сен ҳақингда гапиришади:
– Сен эга бўлган нарсага етиша олмаганда;
– Сендек бўла олишмаганда;
– Сен билан алоқа ўрната олишмаганда.