Тазкия ҳикматлари
Аллоҳим! Намоз ўқиб бўлиб эмас, ўқиётиб роҳатланадиганлардан қилгин!
Келажакни ўйлаб ташвишланма. Мен хоҳлайман, сен хоҳлайсан... лекин Аллоҳнинг хоҳлагани бўлади.
Роббим! Гуноҳларим қалбимни эзса, унинг кечирилишини мен учун осон қилиб, қалбимни шод айла!
Қалбингда Аллоҳга муҳаббат катталашгач, барча нарса арзимас бўлиб бораверади!
Аллоҳга осийлик қилмаган кунинг энг гўзал кунингдир…
Аввало Аллоҳдан, сўнгра одамлардан ҳаё қилиш одобнинг чўққисидир!
Аллоҳ сенга ғоятда қимматбаҳо ҳадя ато қилади. Лекин у балолар билан ўраб қўйилган бўлади. Ушбу ўралган нарса очилиб, ана шу ҳадяни қўлга киритишинг учун доим сабр қилишинг лозим.
Сени Аллоҳ яхши кўрса, бошқа ҳеч ким У Зотдан кўра кўпроқ яхши кўра олмайди. Сенга У Зот берса, бошқа ҳеч ким У Зотдан кўра карамлироқ бера олмайди. Сенга У Зот ғазаб қилса, У Зотдан сени бошқа ҳеч ким қутқара олмайди. Аллоҳдан бошқа киминг бор? Аллоҳим! Гувоҳлик бериб айтаманки, мен Сени…
Одамларнинг сенга эҳтиёжи борлиги чинакам неъматдир. Сен буни малол олма, яна азобга айланиб кетмасин. Билгинки, энг яхши кунинг – истовчи эмас, исталадиган одам бўлган кунларингдир.
Ўзининг фазилатли эканига кўпроқ ишонган одам энг аҳмоқ одамдир. Ўзини қаттиқроқ айблайдиган одам энг ақлли одамдир.