Бир ўзимга насиҳат қилсанг, ҳақиқатан ҳам насиҳат қилган бўласан.
Лекин кўпчиликнинг олдида насиҳат қилсанг, мени шарманда қилган бўласан.
Имом Шофеъий
Имом Ғаззолий раҳимаҳуллоҳ айтдилар:
«Аллоҳнинг сендан дунёни тўсиб, сенга шиддат ва балоларни кўпайтираётганини кўрсанг, билгинки, Унинг ҳузурида азизу мукаррам экансан, У Зотнинг ҳузурида ўрнинг бор экан. У Зот сени Ўзининг дўстлари ва сайлаган бандалари йўлига йўлламоқда. У Зот сени кўриб турибди. Ахир, У Зот таолонинг «Роббингнинг ҳукмига сабр қил. Албатта, сен кўз ўнгимиздасан» деган сўзини эшитмаганмисан? (Тур сураси, 48-оят).