Тазкия нима

Жаҳаннам дарвозаларининг номлари (Аллоҳ барчамизни ундан асрасин): Биринчи дарвоза: Жаҳаннам. Иккинчи дарвоза: Саъийр. Учинчи дарвоза: Лазо. Тўртинчи дарвоза: Ҳутома. Бешинчи дарвоза: Сақор. Олтинчи дарвоза: Жаҳийм. Еттинчи дарвоза: Ҳовия. Мана шу жаҳаннамнинг тубидир.

Подшоҳларнинг тожи

Подшоҳларнинг тожи олтиндан бўлади. Йигитнинг тожи эса, одобдан бўлади.
Бир кунда беш маҳал намоз ўқиймиз. Бир ойда 150 маҳал намоз бўлади. Бир йилда 1800 маҳал намоз бўлади. Ўн йилда 18000 маҳал намоз бўлади. Эллик йилда тахминан 90 минг намоз бўлади! Маккадаги Масжидул Ҳарамда ўқилган битта намоз эса 100 минг намозга баробар бўлади! Аллоҳим! Байтингда, Ҳарами шараифда намоз ўқишни насиб…
Тилингни «Аллоҳуммағфирлий» («Аллоҳим, мени мағфират қил») дейишга одатлантир. Аллоҳнинг шундай соатлари борки, унда дуо рад қилинмайди.
Тавбанинг давомийлигига кўра бандаларнинг тоифаларга бўлиниши Билгилки, тавба қилувчилар тўрт табақага бўлинади.Биринчи табақа: Бу табақадагилар гуноҳдан тавба қилиб, умрининг охиригача тавбасида мустаҳкам туради. Шу йўл билан ўтган хатоларини ўнглаб, қайта уларни такрорламасликка нафсини иқрор этади. Тавбада мустақим туриш дегани мана шудир. Бу мартабага етган киши савоб ишларга пешқадам бўлади, ёмонликларини…
МУКАММАЛ ТАВБА ШАРТЛАРИ Юқорида тавбанинг надомат-пушаймондан иборат экани ва надоматдан сўнг азм ва қасд келишини айтиб ўтган эдик. Дарҳақиқат, илм, яъни, гуноҳнинг маҳбубдан тўсувчи нарса эканини билиш надоматни келтириб чиқаради. Илм, надомат ва азм каби мазкур сифатларнинг ҳар бирида давомлилик ва мукаммаллик хусусияти мавжуд. Шунингдек, бу мукаммалликнинг аломати, давомийликнинг шарти…
Кичик гуноҳни катта гуноҳга айлантирувчи сабаблар Билгил, шундай сабаблар борки, улар кичик гуноҳни катта гуноҳга айлантириб қўяди. Гуноҳдан тийилмаслик, гуноҳ қилишда давом этиш шундай сабаблар жумласидандир. Чунончи, айтилди: "Гуноҳ кичик бўлса ҳам, ундан қайтилмас экан, энди бу гуноҳ кичик дейилмайди. Гуноҳ бўлса ҳам, истиғфор бор экан, у гуноҳ катта ҳисобланмайди".
Сукутнинг етти фойдаси: Биринчиси: Қийинчиликсиз ибодат. Иккинчиси: Безаксиз зийнат. Учинчиси: Ҳукмронликсиз ҳайбат. Тўртинчиси: Тўсиқсиз қўрғон. Бешинчиси: Узр айтишдан беҳожатлик. Олтинчиси: Кироман котибийн (елкадаги икки котиб фаришта) учун роҳат. Еттинчиси: Жоҳилият айбларидан тўсиқ.
Page 11 of 38

Шиоримиз:

Аҳли сунна ва жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш, Қуръон ва суннатни ўрганиб амал қилиш, исломий маърифат таратиш, салафи солиҳ – улуғ мужтаҳидларга эргашиш, кенгбағирлик ва биродарлик руҳини тарқатиш.

Cўнгги мақолалар

Янгиликлар

Саҳифамиздаги янгиликлардан хабардор бўлиш

Савол бермоқ

Савол-жавоб рукнига бериладиган саволларни, ушбу саҳифадан беришингиз мумкин ёки tazkiya@islom.uz емаилга мактуб йўллашингим мумкин.