Тазкия ҳақида
Ҳар бир ишда ўзининг борлиги ва бирлигини намоён этиб қалбларга нурли йўл солган Зот — Оллоҳ таолога беадад ҳамду санолар бўлсин. Яратган эгамнинг дийдорига фақат салим қалб билан етиш мумкинлигини башорат этган ва бу йўлда инсониятга намуна бўлган ҳабиб Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломга, унинг аҳли байтлари ва асҳобига салавоту саломлар бўлсин.
РОЗИЛИК БОБИ Улуғ Аллоҳ хабар бериб айтди: “Аллоҳ улардан рози бўлди ва улар Ундан рози бўлишди”. (Моида, 119) Баъзи машойихлардан “розилик” ҳақида сўралганида улар: “Келган қазога рози бўлишингдир”, деб жавоб қилишган.
КИФОЯ ТАВАККУЛ САВОБИ БОБИ Таваккул қилувчилар уч табақа бўлади: мўминлар таваккули, хос аҳлининг тавакккули ва хослар хосининг таваккули. Бу Шиблийнинг таваккул ҳақидаги саволга берган жавобига ўхшайди. У бундай деган эди: “Сен Аллоҳ учун гўё йўқдай бўл ва сенга эса Аллоҳ азалийдир”.
МУТАВАККИЛ СИФАТИ БОБИ Улуғ Аллоҳ таваккулга буюрди ва уни иймон билан яқин қўйди. Бунга ушбу ояти далилдир: “Агар мўмин бўлсангизлар, бас Аллоҳга таваккул қилинглар” (Моида, 23)
ТАВАККУЛ БОБИ Аллоҳ таоло Қуръони каримнинг бир неча жойида таваккулни зикр қилган. Аллоҳ айтади: “Аллоҳга ким ҳақиқий таваккул қилса, бас, У кифоя қилувчидир” (Талоқ, 3). Яъни, унга барча махлуқотлардан кўра Аллоҳ кифоя этгусидир. Аллоҳ таоло айтади: “Мўминлар Аллоҳга таваккул этсин” (Оли Имрон, 122). Аллоҳ таоло Расулига хитоб қилиб айтди: “Агар …