Тазкия ҳикматлари

Ростгўйлик

Ростгўйлик худди тасбеҳнинг ипига ўхшайди. У узилса, кишининг барча фазилатлари сочилиб кетади.
Овозлар баландлашса, шовқин-суронга айланиб кетади. Лекин Қуръон тиловат қилувчиларнинг овози қанча баландлашса ҳам, фақат хушуъни – Аллоҳдан қўрқишни зиёда қилади. Аллоҳим, бизни Қуръон аҳлидан қилгин!
Дарду ҳасратларимга саждадан бошқа даво топмадим.

Роббим!

Роббим! Дунёда ҳеч нарсанинг бардавомлигини кўрмаяпман! Унинг ҳолати тўғриланганини ҳам кўрмаяпман! Аллоҳим! Дунёда мени илм билан гапирадиган, ҳилм билан жим турадиганлардан қилгин!
Баъзан Аллоҳ сен хоҳлаган нарсани эҳтиёжинг тушган пайтда бериш учун сўраган пайтингда бермайди.
Муваффақиятсизликка учрамайдиган, гумонлар ёки ёмон ниятлар аралашмайдиган бирдан-бир алоқа инсоннинг Робби билан алоқасидир.

Аллоҳим!

Аллоҳим! Қалбнинг қорайишидан, виждоннинг ўлишидан ва ёмон хотимадан мени йироқ қил!
Қанийди ҳаёт бир ҳикоя бўлса ва қалам билан ёзилса-ю, мозийдаги эслашга лойиқ бўлмаган нарсаларни ўчириб ташласам.
Доимо Аллоҳни зикр қилинг, чунки бу даводир. Одамларни зикр қилишдан четланинг, чунки бу дарддир.
Ал-Хоразмийнинг ажойиб тенгламаси: Риёзиёт олими ал-Хоразмийдан инсон ҳақида сўрашди. Олим шундай деди: Агар инсон яхши хулқ соҳиби бўлса, у 1 га тенг. Агар инсон ҳусн соҳиби бўлса, бирнинг ёнига нолни қўш = 10 бўлади. Агар инсон бой бўлса, яна бир нолни қўш = 100 бўлади. Агар насл-насабли бўлса, яна бир…

Шиоримиз:

Аҳли сунна ва жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш, Қуръон ва суннатни ўрганиб амал қилиш, исломий маърифат таратиш, салафи солиҳ – улуғ мужтаҳидларга эргашиш, кенгбағирлик ва биродарлик руҳини тарқатиш.

Cўнгги мақолалар

Янгиликлар

Саҳифамиздаги янгиликлардан хабардор бўлиш

Савол бермоқ

Савол-жавоб рукнига бериладиган саволларни, ушбу саҳифадан беришингиз мумкин ёки tazkiya@islom.uz емаилга мактуб йўллашингим мумкин.