Тазкия ҳикматлари

Сени унутсам ҳам...

Сенга осийлик қилсам ҳам, айбимни яширдинг. Сени унутсам ҳам, мени эсладинг. Сенга ғазаб қилсам ҳам, раҳм қилдинг. Эй айбу нуқсонлардан пок Зот! Сендан бошқа илоҳ йўқ. Мен золимлардан бўлиб қолдим!

Ҳаёт ниҳоясида...

Ҳаёт ниҳоясида руҳнинг ёлғиз ўзи қолади. Унга солиҳ амаллардан бошқаси ҳамроҳ бўла олмайди.
Бир киши қабр ёнида йиғлаб турар эди. Шунда бир фақиҳ: «Нима учун йиғлаяпсан?» деди. У: «Яхши кўрган кишим мени ташлаб кетди, шунинг учун йиғлаяпман», деди. Фақиҳ: «Бир кун ўлиши аниқ одамни яхши кўрган экансан. Агар ўлмайдиган, абадий Зотни яхши кўрганингда У сени ҳеч қачон ташлаб кетмас эди», деди.
«Таҳорат қиласану, исроф қиласан. Ҳижоб ўрайсану, атир сепиб оласан. Таҳажжуд намозига турасану, биродаринг билан аразлашасан. Рўза тутасану, ғийбат қиласан. Садақа берасану, миннат қиласан. Кўзингни оч! Солиҳ амалларингни тешик халтага солма!»
Бир ҳаким зот айтди: «Пойабзалсиз юрганимга йиғлаб юрган эдим, икки оёғи йўқ кишини кўриб, йиғидан тўхтадим». Ҳар доим: «Ҳар қандай ҳолатда ҳам Аллоҳга шукр», дегин».

Офият нима?

Бир ҳаким зотдан: «Офият нима?» деб сўрашган эди, «Куннинг гуноҳсиз ўтиши», деди.

Ҳаёт имтиҳондир

Ҳаёт имтиҳондир. Аллоҳ дуоингни ижобат қилса, иймонингни зиёда қилади. Ижобат қилишни кечиктирса, сабрингни зиёда қилади. Ижобат қилмаса, сен учун яхшироқ нарсани сақлаб турган бўлади.
Қулоқ солиб, тинглайдиганлар учун эслатма: Бир киши бошқа бир кишининг охиратдаги тақдири ҳақида ҳукм қилиши жоиз эмас, чунки ғарғара ҳолатидан олдин нима бўлишини фақат Аллоҳ билади! Одамларнинг сўзлари Аллоҳнинг қазои қадаридан ўзиб ҳам, қолиб ҳам кетмайди! Биз бирор кишининг қисмати ҳақида Аллоҳнинг олдида масъул эмасмиз. Аммо Аллоҳ бизни хотимамиз хусусида…
Ризқим менинг қаердалигимни билмайди, деб қўрқма, ризқинг сенинг манзилингни жуда яхши билади. Сен унга етиша олмасанг ҳам, у сенга аниқ етиб келади.
Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ: «Ким Аллоҳдан қўрқса, Аллоҳ барчани ундан қўрқадиган қилиб қўяди», дедилар.

Шиоримиз:

Аҳли сунна ва жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш, Қуръон ва суннатни ўрганиб амал қилиш, исломий маърифат таратиш, салафи солиҳ – улуғ мужтаҳидларга эргашиш, кенгбағирлик ва биродарлик руҳини тарқатиш.

Cўнгги мақолалар

Янгиликлар

Саҳифамиздаги янгиликлардан хабардор бўлиш

Савол бермоқ

Савол-жавоб рукнига бериладиган саволларни, ушбу саҳифадан беришингиз мумкин ёки tazkiya@islom.uz емаилга мактуб йўллашингим мумкин.