Мухаррир
«Сўнгги манзиллар» китобининг иккинчи қисмида Сур чалинишидан то жаннат ёки дўзахда қарор топишгача бўлган воқеалар, шунингдек, булар орасида содир бўладиган қўрқинч ва хатарлар зикр қилинади.
Ҳакимлар айтади: «Сендан ғазабланса ҳам, бирор ёмонлик қилмаган одам билан дўст бўлавер, чунки ғазаб кишининг асл лойини кўрсатиб беради».
Фараз қилинг, кўзгулар қалбларнинг ҳолатини ҳам акс эттирса...
Ўзининг ҳуснига ром бўлиб юрган жуда кўп кишилар бундай кўзгуларини дарҳол синдириб ташлаган бўлишарди.
Роббим! Холис Ўзингга тоат қила олмасам ҳам, раҳматингдан умидворман!
Имом Шофеъий раҳимаҳуллоҳдан «Бандани Аллоҳга яқин қиладиган амалларнинг энг буюги қайси?» деб сўрашди. У зот йиғлаб юбордилар, сўнг: «Аллоҳ қалбингга қараганида дунёу охиратдан фақат Унинг Ўзинигина исташингни қўрмоғи», дедилар.
Аллоҳим! Бизларга ана шундай қалб насиб эт!
Билинг! Ўлимнинг моҳияти хусусида одамларда ҳар хил асоссиз қарашлар мавжуд. Баъзилар: «Ўлим бу йўқликдир. Инсон ўлгандан сўнг қайта тирилмайди, ишлари учун ҳисоб ҳам бермайди. Яхшилик ва ёмонликнинг оқибати йўқ. Инсон ўлими ҳайвон ўлими, шунингдек, ўт-ўланларнинг қуриши орасида ҳеч қандай фарқ йўқ», – дея гумон қилади.
Савол:
Ассалому алайкум! Мeни ёшим 22 да, яқин орада уйланмоқчиман, лeкин маблағ томондан жуда кўп қийналиб кeламан. Мақсадим дардимни дастурхон қилиш эмас фақатгина нима қилсам Аллоҳим иш ёлларимни очаркин дeган ўй хаёллар анча йиллардан бeри мeни қийнаб кeлади. Умидсизликка кўп тушиб қоламан, тўғрисини айтганда камбағал ойиладанман ва ҳозирда ишсизман.
Жавоб:
Ва алайкум ассалом!
Бирор ҳалол касбни тутинг, пешонангизни саждага қўйиб чин ихлос билан Аллоҳ таолодан сўранг. Бирор касбни сабаб қилиб ушлаб баракани Аллоҳдан астойдил сўрасангиз Аллоҳ дуоларни ижобат қилгувчидир. Тақвода ва сўрашда бардавом бўлиб турсангиз Аллоҳ таоло бир йўлини кўрсатади. Умидсизлик шайтоннинг энг кучли аскаридир. Аллоҳ таоло “Талоқ” сурасида марҳамат қилади :
وَمَن يَتَّقِ اللَّهَ يَجْعَل لَّهُ مَخْرَجًا وَيَرْزُقْهُ مِنْ حَيْثُ لَا يَحْتَسِبُ وَمَن يَتَوَكَّلْ عَلَى اللَّهِ فَهُوَ حَسْبُهُ إِنَّ اللَّهَ بَالِغُ أَمْرِهِ قَدْ جَعَلَ اللَّهُ لِكُلِّ شَيْءٍ قَدْرًا
Ким Аллоҳга тақво қилса, унинг йўлини очиб қўядир.
3. Ва унга ўзи ўйламаган тарафдан ризқ берур. Ким Аллоҳга таваккул қилса, бас, унга У Зотнинг Ўзи кифоядир. Албатта, Аллоҳ Ўз ишини етказувчидир. Батаҳқиқ, Аллоҳ ҳар бир нарсага ўлчов қилиб қўйгандир.
Ким Аллоҳга тақво қилса, унинг йўлини очиб қўядир. Ва унга ўзи ўйламаган тарафдан ризқ берур».
Яъни ким Аллоҳ таолонинг буюрганини қилиб, қайтарганидан қайтса, бу дунё ва у дунёнинг қийинчиликларидан чиқадиган йўлни Аллоҳнинг Ўзи кўрсатиб қўяди. Тақводор шахснинг мушкулини доимо Аллоҳнинг Ўзи енгил қилиб туради. Шу билан бирга, унга ўзи ўйлаб, хаёлига келмаган томондан ризқу рўз етказиб беради. Одатда, кишилар ризқу рўзим сероб бўлсин, деган мақсадда тақводан воз кечадилар. Бу эса аксинча натижага олиб келади.
Ушбу ояти кариманинг маъносидан келиб чиқадиган қоидага биноан, тақводорлик қийинчиликларнинг осонлашиши ва ризқнинг ўйламаган тарафдан келишига сабаб бўлади.
Юқорида зикр этилган ишларда ҳийла-найранг кўп ишлатилади. Ҳийладан қўрқишнинг ўзи янги ҳийлага олиб боради. Шунинг учун Қуръони Карим мусулмонларни Аллоҳга таваккул қилишга ундаб,
«Ким Аллоҳга таваккул қилса, бас, унга У Зотнинг Ўзи кифоядир. Албатта, Аллоҳ Ўз ишини етказувчидир. Батаҳқиқ, Аллоҳ ҳар бир нарсага ўлчов қилиб қўйгандир», – дейди.
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу «Қуръондаги энг катта умидбахш оят, ушбу «ва ман яттақиллаҳа яжъал лаҳуу махрожан ва ярзуқҳу мин ҳайсу лаа яҳтасиб» деган эканлар.
Имом Аҳмад ибн Ҳанбал ривоят қилган ҳадиси шарифда Набий алайҳиссалом: «Албатта, банда қилган гуноҳи туфайли ризқдан маҳрум бўлади. Қадарни дуодан ўзга ҳеч нарса рад қила олмайди, умрни яхшиликдан ўзга ҳеч нарса зиёда қила олмайди», – деганлар.
«Ким Аллоҳга таваккул қилса, бас, унга У Зотнинг Ўзи кифоядир» жумласининг тафсирига уламоларимиз қуйидаги ҳадисни келтирадилар. Набий алайҳиссалом Абдуллоҳ ибн Масъудга қилган насиҳатларида жумладан: «…Ва билки, агар умматнинг барчаси йиғилиб, сенга манфаат етказмоқчи бўлсалар ҳам, Аллоҳ сен учун тақдир қилиб қўйган нарсадан ўзга ҳеч бир нарса қила олмайдилар. Агар сенга зарар етказиш учун тўплансалар ҳам, Аллоҳ сен учун тақдир қилиб қўйган нарсадан ўзга ҳеч бир нарса қила олмайдилар», – деганлар. (“Тафсири Ҳилол” китобидан). Валлоҳу аълам!
Бирор гуноҳга қўл уриб қўйсанг, буни ҳеч кимга айтма!
Одамлар уят қилишади, лекин узрингни қабул қилишмайди.
Аллоҳ эса авф этади ва яширади.
Шайх Мағомисий айтади:
«Дунё ишларидан бирига боғланиб қолсанг-у, у сенинг бор ташвишингга айланиб қолса, қўлингни кўксингга қўйгин-да, «Аллоҳим! Қалбимнинг муҳаббатини, боғлиқлигини ва Ўзинг томон юзланишини зиёда қилгин!» деб айт».
Менга қуроли тил эмас, ақл бўлган, ҳал қилувчи зарбаси сергаплик эмас, сукут бўлган шахслар ёқади.