Мухаррир

Мухаррир

Бахт хазина ёки мол-дунёда эмас. Бахт фақатгина розилик, қаноат ва хотиржамликдадир.

Аслида қандай бўлсанг, шундай бўл ва Аллоҳ сенга насиб қилганига рози бўл.

Аллоҳ бир ишни кечиктирса, фақат яхшилик учундир.

Бир ишдан сени маҳрум қилса, фақат яхшилик учундир.

Устингга бало-офат туширса, фақат яхшилик учундир.

Ўкинма! Аллоҳ фақат яхшиликни раво кўради!

Намозингда шайтон сени шошилтирса, ўша етишмоқчи бўлган нарсаларинг ҳам, қўлдан бой беришдан қўрқаётган нарсаларинг ҳам ҳозир сен қаршисида турган Зотнинг қўлида эканини ўйла!

Рабиъ ибн Ҳайсамга: «Бирор кишини айблаганингизни кўрмаймиз-а?» дейишди. Шунда у: «Мен ҳали ўзимдан рози эмасманки, одамларни мазаммат қилишга вақт топсам», деди.

«Алҳамду лиллааҳ» ибораси ҳақида нималарни биласиз?

«Алҳамдулиллаҳ»:

  • Одам алайҳиссалом айтган илк сўздир.
  • Қуръондаги биринчи калимадир.
  • Энг афзал дуодир.
  • Қиёмат кунидаги энг афзал одамлар айтадиган сўздир.
  • Жаннатнинг кўчатидир.
  • Дунё ва охиратнинг мукаммаллигидир.
  • Хурсандчиликда ҳам, хафачиликда ҳам – ҳар бир ҳолатда айтиладиган жумладир.

Аллоҳим! То рози бўлгунингча Сенга ҳамд бўлсин! Рози бўлганингда ҳам Сенга ҳамд бўлсин! Рози бўлганингдан кейин ҳам Сенга ҳамд бўлсин!

Уч нарсани доим қилиб юрсанг, бахтли бўласан:

– Неъмат келса, Аллоҳга ҳам айт.

– Ризқинг кечикса, истиғфор айт.

– Қийинчилик етса «Лаа ҳавла валаа қуввата иллаа биллааҳ»ни кўп айт («Аллоҳдан ўзгада на қувват, на қудрат бор»).

Нақшбандий тарбия мактаби, 791 (1389) йили вафот этган Хожа Муҳаммад Бахоуддин Нақшбанд ҳазратлари асос солган, усуллари маълум бир тарбия тузумидир. Унинг номига нисбат қилиниб, “Нақшбандийлик” дейилган.

Дин, бандаларнинг зоҳирига ҳам ботинига ҳам хитоб қилган, уларни икки жахон саодатига эриштирадиган илоҳий одоб ва ҳукмлардан ташкил топган тарбия тизимидир. Бу тарбия асосан уч сохaда амалга ошади. Биринчиси ишонч, иккинчиси ибодат, учинчиси эса аҳлоқдир. Дин қалбдан ишониш билан бошланади; ибодат тоат билан яшатилади. Одоб, гўзал аҳлоқ, қалб поклиги, нафс тарбияси билан Аллоҳга бўлган дўстлик исбот этилади. Шу ҳолда комил бир мўъмин бўлишлик, динини комил яшашга боғлиқдир.

Ахлоқ «хулқ» сўзининг кўплиги бўлиб, инсонда шаклланадиган хулқ-атворни билдиради. Баъзи уламолар ахлоқни «ироданинг одати» деб таъриф қилган. Яъни, ирода ўзига бир нарсани одат қилиб олса, ўша ахлоққа айланган бўлади. Мисол учун, кишининг иродаси хайр -эҳсон қилишга азму қарорли бўлиб қолса, ўша карамли хулқ дейилади.

У Кун кўзлар тикилган кўйи қотиб қолган, қалблар парчаланган, биров бировга сўз қотмайди, биров бировга боқмайди. Уч юз йил туз тотмасдан, бир қултум сув ичмасдан турадилар, ғир этган шабадани топмайдилар. «У Кунда барча одамлар бутун оламлар Парвардигори ҳузурида тик турадилар» (Мутаффифун,6) ояти тафсирида Каъб ва Қатода деди: «Уч юз йил миқдорида турадилар».

Page 24 of 38

Шиоримиз:

Аҳли сунна ва жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш, Қуръон ва суннатни ўрганиб амал қилиш, исломий маърифат таратиш, салафи солиҳ – улуғ мужтаҳидларга эргашиш, кенгбағирлик ва биродарлик руҳини тарқатиш.

Cўнгги мақолалар

Янгиликлар

Саҳифамиздаги янгиликлардан хабардор бўлиш

Савол бермоқ

Савол-жавоб рукнига бериладиган саволларни, ушбу саҳифадан беришингиз мумкин ёки tazkiya@islom.uz емаилга мактуб йўллашингим мумкин.